Украиналик 16 ёшли Владимир Бегмет "Барселона" билан шартнома имзолади, дея хабар беради Киев вилояти футбол федерацияси расмий сайти.
Иқтидорли йигитчани дастлаб примера клубларилан бирининг скаутлари пайқашган. Кейин унга "Барселона" қизиқиб қолган. Бегмент 19 ёшгача бўлган жамоа сафида тўп суради. Испанлар Владимирга фуқаролик ҳам беришмоқчилиги ҳамда терма жамоаларига жалб қилишмоқчилиги хабар қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, каталония клуби аввалроқ россиялик 18 ёшли Амир Натхони қўшиб олган эди. Амир Россия иккинчи дивизионидаги "Дружба" жамоасидан ва ЦСКА ўйинчиси Бибрас Натхонинг амкиваччаси бўлади.