Молиявий fair-play қоидаларининг навбатдаги қурбонлари "Интер" ва "Рома" клублари бўлиши мумкин, дея хабар беради Football Italia.
Икки клуб ҳам даромадларидан харажатлари ортиб кетаётгани ҳақида ФИФАдан огоҳлантириш олдилар. Аввал бу жазога "ПСЖ", "Манчестер Сити" ва "Зенит" клублари лойиқ кўрилганлар.
Хабарга кўра, "Интер" лимитдан ташқари 12 миллион евро ишлатган, "Рома"да эса вазият бироз енгил, аммо унга муаммолар таҳдид солмоқда.