"Милан" клубининг вице-президенти Адриано Галлиани клубдаги вазият ҳақида фикр билдирди.
"Мақсадимиз - Чемпионлар лигасида қатнашиш. Охирги 15 йилда биз 13 марта ушбу мусобақада қатнашдик, бу юзйилликда биринчи марта чемпионлар лигасидан четда қолдик.
Шунингдек, 12 ой ичида биринчи бор уч марта бош мураббийни ўзгартирдик, шунинг учун ҳамма маъсулиятни ҳис қилиши керак.
Мавсум сўнгида қайси ўринда бўламиз, буни билгани экстрасенс эмасман, аммо ҳозир шамол бизнинг елканларимизни тўлдирмоқда. Натижалар ёрдам бермоқда. Индзаги - ишқибозлар ўртасида жуда севимли, бу нинг бошқалардан устунлиги", - дейди Галлиани.