"Ювентус" бош директори Жузеппе Маротта туринликларнинг "МЮ" ҳужумчиси Радамель Фалькаони сотиб олишга жуда яқин келганини маълум қилди.
"Биз Фалькао билан музокара олиб борган эдик. "Ювентус" бу футболчини сотиб олишга жуда яқин келган эди. Колумбиялик футболчининг ўзи ҳам бизнинг клубга ўтишни истаган эди.
Аммо кейин саҳнага "Манчестер Юнайтед" чиқди, бу клуб билан харидорлик борасида рақобатлаша олмайми", - дейди Маротта.