"Барселона" клуби бош мураббий Луис Энрикега тўлиқ ишонади. Бу ҳақда каталонияликлар президенти Хосеп Бартомеу маълум қилди.
"Клубимиз Луис Энрикега тўлиқ ишонади. Охирги икки мағлубият ҳақида бутунлай унутамиз, деган умиддаман. Биз бош мураббий билан доим суҳбатда бўламиз, "Барселона"да фавқулодда ҳолат йўқ ва мен ҳеч қандай ташвишда эмасман. Биз бош мураббийнинг ишидан тўла қониқяпмиз. Биз барча мусобақаларда ғолиблик учун курашамиз", - дейди Бартомеу.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барса"нинг бир гуруҳ ўйинчилари бош мураббийнинг ишига шубҳа билан қараётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Баъзи футболчилар Луис Энрикенинг фалсафасига тушунмаётганлиги, яна бир етакчи футболчи Энрикенинг футболчилар билан мулоқот қилмаётгани ҳақида гапиргани хабар қилган эди.