Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Мессидан дубл, «Барселона» — плей-оффда

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" ЕЧЛнинг 4-тури доирасида Амстердамда "Аякс" устидан ғалаба қозонди ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Луис Энрике шогирдлари кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин юқори концентрация билан ўйнашга ҳаракат қилишди. Ўз навбатида "Аякс" ҳам мағлуб бўлишга ҳақли эмасди, боиси, мағлубият амстердамликларни плей-оффдан маҳрум қиларди.

Каталонияликлар тўпни ўз назоратларига олишга ҳаракат қилган бўлсалар-да, мезбон жамоа кескин ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилди. Ҳисобнинг очилишида эса "Аякс" посбони Яспер Силессеннинг "ҳиссаси" катта бўлди. Месси жарима зарбасини дарвозанинг юқори бурчагига айлантирди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Ҳужум давом этди. Жарима майдончасига қайтарилган тўп учун курашда Марк Бартра Силессендан устун келди ва тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Лионель Месси бош билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда меҳмонларнинг тўпни назорат қилиш борасидаги устунлиги ошди. Амстердамликлар бир марта дарвозани ишғол қилиш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Аркадиуш Милик бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

Орадан кўп ўтмасдан "Аякс" ҳимоячиси майдондан четлатилди. Месси эса рақиб дарвозасини яна бир марта ишғол қилди. Лионель Педрога тўпни узатди ва ўзига қайта узатилган тўпни яқин масофадан дарвозага йўллади. Натижада аргентиналик ҳужумчининг ЕЧЛдаги голлари сони 71тага етди ва у бу борада Рауль билан тенглашиб олди.

Ушбу баҳсда Луис Суарес "Барселона"даги ўзининг илк голини киритиши мумкин эди. Аммо уругвайлик футболчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятда муваффақиятга эриша олмади. 

"F" гуруҳида "Барселона" ва "ПСЖ" жамоалари 4-турни ғалаба билан якунлашди ва ҳар иккала жамоа муддатидан аввал плей-оффга чиқди.

Европа чемпионлар лигаси, "F"гуруҳи, 4-тур
"АЯКС" - "БАРСЕЛОНА" - 0:2 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: 0:1 – 36 Месси, 0:2 – 76 Месси.
Аякс – Силлессен, Велтман, Бойлесен, ван Рейн, Мойсандер, Классен, Сереро (Денсвил, 80), Андерсен (Ридевалд, 72), Шене, Эл-Ғозий, Сигторссон (Милик, 62).
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес (Адриано, 83), Бартра, Бускетс, Альба, Хави, Маскерано, Ракитич (Рафинья, 80), Неймар (Педро, 75), Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Маскерано (8), Эл-Ғозий (9), Велтман (34), Мойсандер (40), Альба (42), Дани Алвес (45).
Четлатиш: Велтман (71).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:40, 06.11.2014.
Ўқилди: 5556 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.