Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

ЧЛ. 4-турнинг 10 та воқеаси

Баҳо:
+ | -

Сешанба ва чоршанба кунлари Чемпионлар лигасининг 4-тур баҳслари ўз поёнига етди. Биз ушбу турдаги энг аҳамиятли воеқалар ўнталигини сизга тақдим этамиз.

Уйида гадо, ташқарида шох "Боруссия"
Дортмунднинг "Боруссия" клуби Германия чемпионатининг 10-туридан сўнг, жадвалда охирдан иккинчи ўринни банд этиб турибди. Бироқ Клопп шогирдлари Чемпионлар лигасида рақибларини қақшатишда давом этишмоқда. "Галатасарой" бу сафар ҳам "калтакланди". Натижада Дортмунд клуби гуруҳдан чиқиш вазифасини муддатидан бурун ҳал нқилди. Жамоа бунинг устига бирорта очко йўқотмади. 

Месси Раулнинг рекордини такрорлади
"Барселона" ҳужумчиси Лионел Месси "Аякс"га қарши ўйинда "дубл" қайд этиб, Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 71 тага етказиб, бу борада рекордчи бўлиб турган Раулга етиб олди. Кўпчилик бу рекордни биринчи бўлин "Реал" футболчиси Криштиану Роналду такрорлашини тахмин қилганди. Бироқ аргентиналик футболчи барча тахминларни йўққа чиқаришга муваффақ бўлди.

Роналдунинг голли серияси якун топди.
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ливерпул"га қарши ўйинга қадар кетма-кет 13 та беллашувда рақиблар дарвозаларини ишғол қилиб келаётганди. Бироқ Мадридда у Миноле дарвозасига йўл топа билмади ва шахсий рекордини шу ерда якунлади.

Луис Адриано 2 ўйинда 8 та гол!
"Шахтёр" ҳужумчиси Луис Адриано БАТЭга қарши Белоруссияда кечган беллашувда "флеш" қайд этиб, тарих саҳифаларидан жой олганди. Украина кечган иккинчи ўйинда эса бразилиялик форверд "хет-трик"ка эришди. Шу тариқа у икки учрашувда ўз ҳисобига саккизта гол ёздириб қўйди. Адриано яна битта гол урса, Роналдунинг ЧЛ гуруҳ баҳсларида энг кўп гол уриш борасидаги рекордини янгилайди. Луис ҳисобида ҳозирча 9 та гол бор.

Англия "оут"
Ушбу тур инглиз жамоалари учун жуда ҳам омадсиз кечди. Биринчи куни "Ливерпул" Мадридда "Реал"га имкониятни бой бериб, "Арсенал" йирик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қола олмаган бўлса, иккинчи куни "Челси" сафарда "Марибор" билан муроса кўчасини танлади. "Манчестер Сити" эса кутилмаганда ўз майдонида "ЦСКА"га имкониятни бой бериб қўйди. Инглиз клублари ушбу турда атиги 2 очко тўплашди холос.

6 та жамоа кейинги босқичда
"B" гуруҳидан "Реал", "D" гуруҳидан "Боруссия" Дортмунд, "E" гуруҳидан "Бавария", "F" гуруҳидан ПСЖ ва "Барселона" ва "H" гуруҳидан "Порту" жамоалари муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилишди. "Бавария" гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифасини ҳам уддалаганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.

Хайр "Аякс" ва АПОЕЛ
"F" гуруҳидан жой олган икки жамоа "Аякс" ва АПОЕЛ муддатидан олдин турнир билан хайрлашишди. Мазкур иккала клуб "ПСЖ" ва "Барселона"га етарлича қаршилик кўрсата олишмади ва энди улар Европа лигаси учун бериладиган йўлланмалар учун кураш олиб борадилар.

"ЦСКА"дан мўжиза
3 кун олдин "Манчестер Юнайтед"ни таслим қилган, "Манчестер Сити" ўз майдонида кутилмаганда "ЦСКА"га имкониятни бой бериб қўйди. "Шаҳарликлар" Чемпионлар лигасидаги омадсиз юришларини давом эттиришмоқда. "ЦСКА"нинг бундай каромат кўрсатишини клубнинг энг ашаддий ишқибозлари ҳам кутишмаган бўлса неажаб.

"Андерлехт" мўжизаси
3-турда 89 дақиқагача ҳисобда олдинда бора туриб, сўнгги 2 дақиқада 2 та гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарган "Андерлехт", 4-турда "Арсенал" майдонида мўжиза кўрсатди. 58-дақиқага келиб Венгер шогирдлари 3:0 ҳисобида олдинда боришаётганди ва улар ғалабага жуда эрта ишониб юборишди. Натижада Белгияликлар қолган ярим соат ичида 3 та гол уриб, ирода намойиш этишди. Лондонликлар ушбу ўйинда ғалаба қозонганларида, гуруҳдан чиқиш вазифасини муддатидан олдин бажариб қўйишган бўлишарди.

Петербургда корейсча драма
"Зенит" ўз майдонида "Байер"ни қабул қилди ва имкониятни бой берди. Учрашув қаҳрамони эса Кореялик Сон Хён Мин бўлди. Корейс футболчисининг дубли Питерликларнинг мағлубияти учун етарлли бўлди. Энди Виллаш Боаш шогирдларининг кейинги босқичга чиқиши янада қийинлашади.

Фурқат Юсупов 

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 15:08, 07.11.2014.
Ўқилди: 8947 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.