ФИФА "Реал" ва "Атлетико"га шартнома тузишда регламентни бузганликлари учун ёш футболчиларни сотиб олишга тақиқ қўйиши мумкин.
Испания матбуоти клублар ноябрь ойидаёқ жазоланишларни хабар қилмоқда.
Аввлроқ ФИФА худди шу ҳаракатлари учун "Барселона"ни 2016 йилгача ёш футболчилар билан шартнома қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди. Кейинроқ каталонияликлар ушбу тақиқ юзасидан Лозаннадаги Спорт арбитраж судига апелляция берган ва бу иш 4 ёки 5 декабрь куни кўриб чиқилади.