Кириш Регистрация

Роналду vs Месси. Мутахассислар кимни устун қўйишади?

Баҳо:
+1 | -

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер бугун Криштиану Роналду ва Мессини таққослаб, улар борасида фикрларини билдириб ўтди. "Месси Роналдунинг кўп гол ураётганини кўрмоқда ва бу унинг жанговар руҳига таъсир қилмоқда. Меси бу темпни кўтара олмайди ва бу уни бахтсиз қилмоқда", - деди Венгер.

Ўзи Роналду ва Месси масаласида бутун дунё — мутахассислар, журналистлар, мухлислар иккига бўлинишган. Евроспорт.ру сайти ушбу йилда турли мутахассислар томонидан айтилган фикрларни тўплашга қарор қилди. Улар билан таништириб ўтамиз.

Мессини устун қўйганлар
Капелло: "Роналду Месси каби техник жиҳатдан иқтидорли эмас".
Коке: "Роналду — атлет, Месси эса Худо берган иқтидор соҳиби".
Александр Мостовой: "Месси бошқа планетадан, Роналдуни эса бемалол ёпса бўлади".
Хави: "Роналду ва Рибери "Олтин тўп"га муносиб, аммо энг зўри — Месси".
Неймар: "Лионель Месси майдонда бажараётган ишни ҳеч ким қила олмайди".
Гути: "Тан олиш ёқимли эмас, аммо Месси Роналдудан яхшироқ".
Зепп Блаттер: "Менга Месси ҳам, Роналду ҳам ёқади, аммо мен Лионелни устун қўяман".

Роналду устун қўйганлар
Криштиану Роналду: "Ўзим учун хулосага келдим, мен Мессидан яхшироқман"
Усейн Болт: "Роналду Мессидан яхшироқ".
Икер Касильяс: "Мен Роналдуни танлаган бўлардим, Мессини эмас".
Гарет Бэйл: "Мессидан кўра Роналду яхши".
Петер Шмейхель: "Криштиану Роналду - Месси ва Иброҳимовичдан кўра етукроқ".

Бетарафлар
Тьяго Силва: "Златан Месси ва Роналдудан кучлироқ".
Марио Балотелли: "Иброҳимович Месси ва Роналдудан кам эмас".
Иброҳимович: "Златан турганида "ПСЖ"га Роналду ва Месси нима учун керак?".
Висенте дель Боске: "Месси ва Роналду орасидан қайси бирини танлашни билмаяпман".
Заммер: "Роббен - Месси ва Роналду савиясидаги футболчи"

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 20:27, 17.11.2014.
Ўқилди: 12547 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13927]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3572]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3563]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3125]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2699]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2639]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2356]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2294]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1652]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик