Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Милан дербиси». Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа футболи ишқибозларининг нигоҳи Италиядаги "Сан-Сиро" стадионига қаратилади. "Милан" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги дербига қизиқиш ҳамиша юқори бўлиб келган.

Ушбу жамоаларнинг расмий ўйинларидаги ўзаро натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, кичик устунлик "Интер" томонида эканини кўрамиз. "Нерадзурри" 76та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, "россонери" ҳисобида 72та ғалаба бор. Тўплар фарқи — 290-286, "Интер" фойдасига.

Бугунги ўйин Италия А серияси доирасидаги 165-Милан дербиси бўлади. Бу ерда «Интер» 62та, «Милан» – 52та ғалабага эришган.

Ушбу мавсумнинг 11 туридан кейин «Милан» ва «Интер» атиги 4тадан ғалабани қўлга киритишди. Жамоалар сўнгги марта 1994/95-йилги мавсум стартида шундай кам ғалабани қайд этишганди. Ўшанда дастлабки 11 турдан кейин "Милан" ҳисобида 4та, "Интер"да 3та ғалаба ёзилганди.

Италия чемпионатининг ушбу мавсумида "Милан" футболчилари томонидан дарвоза томон берилаётган зарбалар рақибларга кўпроқ хавф туғдирмоқда. Яъни зарбаларнинг 42,6 фоизи голга айланмоқда. «Интер» эса бу борада еттинчи натижага эга (31,5%).

Кейсуке Хонда ушбу мавсумда 6та гол уриб, "Милан"нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Япониялик футболчи сўнгги 4та ўйинда гол ура олмади.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" ва "Интер" ўртасидаги ўйин бугун оқшомда, соат 00:45да бошланади. Сайтимиз мазкур ўйинни матнли онлайн трансляция шаклида эътиборингизга ҳавола қилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:50, 23.11.2014.
Ўқилди: 4768 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.