Ла лаганинг энг яхши тўпурари Тельмо Сарранинг қизи Кармен Сарра Леонель Месси отасининг рекордини янгилаганини тан олмаяпти.
Месси шанба куни "Севилья"га қарши учрашувда хет-трикка эришди ва Испания чемпионатида урган голлари сони бўйича Тельмо Саррадан (1940-55 йиллардаги "Атлетико" ўйинчиси) ўтиб кетди.
"Рекорд, агар кимдир 267 ўйинда 251 гол урганда янгиланади, Месси эса бу голларни 280та учрашувда урди. Бунинг устига отамнинг аниқ статистикаси йўв, "Атлетико" сайти 251 гол демоқда, бошқа манба 253 голлиги айтмоқда.
Месси бу маррани босиб ўтди, чунки у буюк футболчи, аммо у отамда 12та кўп ўйин ўтказган. Шунинг учун ОАВ уни отамнинг рекордини янгилагани ҳақида хабар қилиб, адашмоқда.
Ҳар бир футболчининг ўз услуби бор, аммо отам буюк ҳужумчи бўлган. У фикрлйдиган футболчи бўлган, билганлар унинг техникаси ва ажойиб жисмоний кучи ҳақида гапириб беришган", - дейди Кармен Сарра.
Карменнинг сўзларига қараганда, унинг отасини рекордини янгилашда 176 ўйинда 197та гол урган Криштиану Роналдуда имконият бор экан.