Кириш Регистрация

Александр Волков миллий терма жамоа мураббийлар штабига киритилди

Баҳо:
+ | -

Александр Волков Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ёрдамчи мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов раислигида ўтган терма жамоалар маркази мутасаддилари ва мураббийлар иштирокида ўтган мажлисда қарор қабул қилинди.

Волковнинг қўшилиши Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабининг таркибига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Шуҳрат Мақсудов катта мураббий лавозимида иш олиб боради. Бахтиёр Ашурматов ва Александр Волков ёрдамчи мураббий сифатида ишлайди.

Ўзбекистон терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубоги баҳсларига тайёргарликни 2 даврга бўлади. Биринчиси 1-14 декабрь кунлари, иккинчиси эса 17-29 декабрда БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Тайёргарлик давомида миллий терма жамоа 5 та ўртоқлик учрашувини ўтказади. Режага кўра, дастлаб 4 декабрда биринчи рақиб Янги Зеландия Премьер Лигаси клуби «Окланд» бўлади. Шундан сўнг Миржалол Қосимов жамоаси Қувайт (10 декабрь), Фаластин (13 декабрь), Иордания (20 декабрь) ва Ироқ (25 декабрь) билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:33, 27.11.2014.
Ўқилди: 3857 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [10358]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5756]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4543]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4228]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3958]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3170]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3036]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2177]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2064]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [1993]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.