Sports.ru сайтининг талқинига кўра, "Зенит"нинг бразилиялик легионери Халк Россия чемпионатининг энг кўп ҳақ оладиган фтболчиси бўлиб турибди.
Ҳар хил солиқлар тўлангандан сўнг Халкнинг йиллик маоши 7 миллион еврони ташкил қилади.
Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов 3 футболчи билан рўйхатнинг 60-поғонасида. Уларнинг йиллик иш ҳақлари 1,7 млн евро.
Россия премьер-лигасининг энг кўп ҳақ оладиган 10 футболчиси:
1. Халк, «Зенит» – 7 млн евро
2. Кевин Кураньи, «Динамо» – 5,7
3-4. Александр Кокорин, «Динамо» – 5
3-4. Эсекиэль Гарай, «Зенит» – 5
5. Хави Гарсия, «Зенит» – 4,5
6. Ведран Чорлука, «Локомотив» – 4,4
7-9. Игорь Денисов, «Динамо» – 4
7-9. Юрий Жирков, «Динамо» – 4
7-9. Аксель Витцель, «Зенит» – 4
10. Муборак Буссуфа, «Локомотив» – 3,9