"Реал" президенти Флорентино Перес клубнинг бу йилги натижаларидан хурсанд. Бундан ташқари жамоа устози Карло Анчелоттининг ишидан мамнун эеканлигини билдирди.
"Бу жамоа клуб тарихида 112 йиллик рекордни янгилади. Бизда ҳеч қачон бундай натижа бўлмаган эди. Биз бу футболчилар, жамоа устози ва мураббийлар штаби билан жуда фахрланамиз. Улар йўқ жойдан афсона туғилишини биладилар", - дейди Перес.
Карло Анчелотти жамоа билан қаторасига 16 ўйинда ғалаба қозониб, собиқ бош мураббийлар Мигель Муньос ва Жозе Моуриьоларнинг 15та ғалабалик натижаларидан ўзиб кетди.