"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисии Уэйн Руни 13-турда "Халл Сити"га қарши учрашувда (3:0) реклама тахтасига урилиб, тиззасини шикастлаб олган эди ва 14-турда "Стоук Сити"га қарши учрашувни (2:1) ўтказиб юборган эди.
"Уэйннинг тиззасида муаммолар бор, бир нарса дейиш учун кутиш керак, бундай жароҳатлар ҳақида олдиндан айтиш қийин, - дейди жамоа усиози Луи ван Гал. - Менимча, бу жиддий эмас, аммо у чоршанба куни тиббий текширувдан ўтиши керак.
Ди Мария эса, "Саутҳэмтон"га қарши ўйнамаслиги аниқ бўлса ҳам, унинг жароҳати жиддий эмас. Блинд? У янги йилга яқин сафга қайтади. Декабрь охирида ҳаммаси аниқ бўлади."