"Ливерпуль" Зак Гилсенен исмли 11 ёшли истеъдод соҳиби билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда Daily Star.
Келиб чиқиши ирландиялик бўлган болакай икки йил давомида "Барселона"нинг Ла-Масия академиясида таҳсил олган. Синов вақтида у еттита гол уришга муваффақ бўлгани айтилмоқда.
"Ирланд Мессиси" деб аталаётган йигитча аллақачон Европа футболининг бир қатор грандлари эътиборини жалб эта олган, аммо мерсисайдликлар унинг оиласи билан яхши муносабат ўрнатишгани боис шартнома имзолашга муваффақ бўлганлар.
Гилсенан "Барселона"нинг ёшлар жамоасида ўнг қанот ярим ҳимоячи ҳамда ҳужум чизиқларида тўп сураётган эди. Ҳозир унда Ирландия, Англия ёки Австралия терма жамоаларидан бирида ўйнаш ҳуқуқи бор.