Ўзбекистон миллий терма жамоаси танаффусдан кейин дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Янги Зеландиянинг "Окленд Сити" жамоасига қарши ўйинда ҳисоб очилмади.
Ўйин давомида кичик устунлик вакилларимизда бўлди. Ўйиннинг 82-дақиқасида жамоамиз янги зеландияликлар дарвозасини ишғол қилишди. Аммо офсайд туфайли гол бекор қилинди.
Ўзбекистон - "Окленд Сити" (Янги Зеландия) - 0:0
Огоҳлантиришлар: Эмилиано Тейд (26), Жон Ирвинг (49),
Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Александр Мерзляков, 16.Воҳид Шодиев, 7.Сардор Рашидов, 10.Жамшид Искандеров, 17.Игорь Сергеев, 19.Жавлон Иброҳимов, 8.Камолиддин Мурзоев, 23.Акмал Шораҳмедов
Захира: Элдорбек Суюнов, Акбар Тўраев, Бобур Йўлдошев, Егор Криммец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов, Азиз Ибрагимов, Темур Кападзе, Навруз Алимов
"Окленд Сити": Уильямс, Такуя Ивата, Марио Билен, Ангел Берланга, Жон Ирвинг, Тим Пайн, Райан Де Вриес, Иван Вичелич (сардор), Марко Дордевич, Эмилиано таде, Фабрицио Тавано.