Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

ЕЧЛ гуруҳ босқичи якунланиши арафасида: плей-офф йўлланмалари учун имконият кимда кўпроқ?

Баҳо:
+ | -

Тошкент вақти билан 11 декабрга ўтар кечаси ЕЧЛ гуруҳ босқичининг яна 4 гуруҳида ўйинлар ўтказилади ва гуруҳ босқичи якунланади. “E”, “F”, “G” ва “H” гуруҳларида бўлиб ўтадиган саккизта ўйиндан кейин плей-оффда қатнашадиган жами 16 жамоа номи ойдинлашади.

“E” гуруҳи етакчиси “Бавария” муддатдан олдин гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилган бўлса, яна 3та жамоада 5тадан очко мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар учаласида ҳам 2-ўрин учун имконият мавжуд. Сўнгги тур баҳсларида “Бавария” ўз уйида ЦСКАни қабул қилади, “Манчестер Сити” эса Римга сафар уюштиради. “Рома”ни дуранг ҳам қониқтирса, руслар ва инглизларга фақат ғалаба керак.

“F” гуруҳида кейинги босқичга йўл олган икки жамоа номи маълум бўлиб улгурган. Лекин 10 декабрь оқшомида “Ноу Камп” ўйингоҳида “Барселона” жамоаси “ПСЖ” билан гуруҳда биринчи ўринни қайси томон қўлга киритишини аниқлаш учун ўйин ўтказади. Ўтказилган 5 тур давомида мос равишда 2 ва 1 очкодан ишлаган “Аякс” ҳамда “АПОЭЛ” эса Амстердамда УЕФА кубогида қайси жамоа қатнашиши ҳақидаги саволга ойдинлик киритишади.

“G” гуруҳи етакчиси ва аввалги ўйинлар давомида плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлган “Челси” Лондонда Португалиянинг “Спортинг” жамоасини қабул қилади. Бу ўйинда катта эҳтимол билан “аристократлар”нинг португалиялик мураббийи ўз ватандошларига ёрдам сифатида ўйинга иккинчи таркибни тушириши мумкин. Словениянинг “Марибор” жамоаси майдонига сафар уюштирадиган “Шалке-04” ғалаба қозонса ҳам, агар португалияликлар Лондонда 3 очко олишга эришса, гуруҳда қолиб кетишга мажбур бўлади.

“H” гуруҳида эса чигал вазият йўқ. Бу гуруҳдан “Порту” ва “Шахтёр” кейинги босқичга ўтиши аниқ. Сўнгги турда бу икки жамоа ўзаро тўқнашади ҳамда ким нечанчи ўрин билан плей-оффга чиқишини белгилашади. Турнинг энг зерикарли ўтиши кутилаётган ўйинида “Атлетик” Беларуснинг “БАТЭ” жамоасини қабул қилади.

Маълумот учун, ушбу ўйинларнинг барчаси бир вақтда – Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 23:02, 10.12.2014.
Ўқилди: 6152 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.