“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ нимчорак финали борасида фикрларини билдирди.
“Бизни олдинда бешта эҳтимолий рақиб кутиб турибди. Кимдир “Базель”га қарши кечадиган ўйин осонроқ бўларди, деб ўйлаши мумкин. Аммо бундай инсонларга “Базель” бизни ўтган йили икки маротаба мағлуб этганини эслатиб ўтмоқчиман. Улар бир неча йил олдин “Манчестер Юнайтед”ни, бу йил эса “Ливерпуль”ни мағлубиятга учратди.
Шахсан ўзим “ПСЖ”га қарши ўйнашни маъқул кўрган бўлардим. Шунда биз ҳам, мухлислар ҳам узоқ йўл босмасдан ўйинга бориб келардик. Аммо барчасини қуръа ҳал қилади”, – дейди “Челси” бош мураббийи.