Испания полицияси яна икки кишини мухлиснинг ўлимида гумон қилиб, ҳибсга олди.
Эслатиб ўтамиз, примеранинг "Депортиво" ва "Атлетико" клублари ўртасидаги учрашув олдидан икки жамоанинг 200га яқин ишқибозлари ўртасида муштлашув келиб чиққан, оқибатда "Депортиво"нинг 43 ёшли ишқибози оламдан ўтган эди.
Воқеадан сўнг "Депортиво" раҳбарияти "Риасор" стадионининг фанатлар секторини икки ўйинга ёпишга қарор қилди. "Атлетико" эса "Френте Атлетико" фан клуби аъзоларининг ўз уйидаги учрашувларига номаълум муддатгача ташрифини тақиқлаб қўйди.