Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Бокс. Микки Рурк билан жанг ўтказган Сеймур мағлуб бўлиш учун 15 минг доллар ҳақ олган

Баҳо:
+ | -

Америкалик боксчи Эллиот Сеймур Микки Рурк билан ўтказган жангини унинг вакиллари томонидан берилган 15 минг доллар эвазига ютқазиб берганлигини тан олди. Шу билан бирга Сеймурнинг сўзларича, Руркнинг агенти унга Рурк ўз ғалабасини ҳаққоний деб ҳисоблаши учун бу келишув ҳақида ҳеч кимга айтмаслигига келишиб олган.

Аввалроқ Руркнинг рақиби жанг ҳаққоний ўтгани ва у жангга бор-йўғи бир ой тайёргарлик кўргани сабабли мағлубиятга учраганини таъкидлаб ўтган эди.

Маълумот учун, 30 норябрь куни Голливуд юлдузи Микки Рурк “Лужники” спорт саройида бўлиб ўтган жангда калифорниялик дайди боксчи Сеймурни мағлуб этган. Жанг худди атайлаб тайёрланган томошага ўхшаб ўтган, ғарб ОАВлари эса 29 ёшли боксчини 62 ёшли Руркка атайлаб ютқазиб берганлигини тахмин қилишганди. Ушбу жанг ташкилотчиси, “Мир бокса” промоутерлик компаниясининг раҳбари Андрей Рябинский “LifeNews” каналига берган интервьюсида жангни келишилган деб аташга асослар йўқлигини ҳамда Руркнинг промоутери эмаслигини, Руркнинг ўзи унга қарши Эллиот Сеймурни рингга чиқишини сўраганлигини таъкидлаб ўтган.

Сеймур ўтказган 10 та жангдан 9 тасини ютқазган бўлиб, охирги пайт ишлари юришмаётгани сабабли кўчада яшашига тўғри келган. Бундан ташқари, боксчининг қариндошлари Эллиотнинг руҳан носоғломлигини ва шу туфайли эксплуатацияга учраган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:18, 17.12.2014.
Ўқилди: 3276 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5933]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3568]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3008]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2705]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2668]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2542]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2526]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2434]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2280]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1957]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.