Кириш Регистрация

Расман: Қосимов Осиё Кубогида иштирок этадиган якуний таркибни эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Осиё Кубогида иштирок этадиган 23 нафар футболчидан иборат якуний таркибни эълон қилди.

Декабрь ойида БААнинг Дубай шаҳрида Осиё Кубоги баҳслари олдидан сўнгги йиғинини ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси 2 январь куни Австралияга жўнаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги баҳслари 9 январь куни старт олади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса мусобақанинг «B» гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Миржалол Қосимов жамоаси турнирдаги илк ўйинини 10 январь куни КХДР терма жамоасига қарши ўтказади.

1. Элдор Суюнов («Насаф»)
2. Егор Кримец («Пахтакор»)
3. Шавкат Муллажонов («Локомотив» Тошкент)
4. Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
5. Анзур Исмоилов («Чанчун Ятаи», Хитой)
6. Баходыр Насимов («Падидеҳ», Эрон)
7. Азиз Ҳайдаров («Аш Шабаб», БАА)
8. Сервер Жепаров («Сеонгнам», Ж.Корея)
9. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)
10. Жамшид Искандаров («Пахтакор»)
11. Игорь Сергеев («Пахтакор»)
12. Игнатий Нестеров («Локомотив», Тошкент)
13. Лутфулла Тўраев («Локомотив», Тошкент)
14. Шуҳрат Муҳаммадиев («Насаф»)
15. Жасур Ҳасанов («Локомотив», Тошкент)
16. Воҳид Шодиев («Бунёдкор»)
17. Санжар Турсунов («Ворскла», Украина)
18. Тимур Кападзе (эркин агент)
19. Виталий Денисов («Локомотив» Москва, Россия)
20. Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив», Тошкент)
21. Акбар Тўраев («Бунёдкор»)
22. Фарруҳ Сайфиев («Насаф»)
23. Акмал Шораҳмедов («Бунёдкор»)

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:33, 30.12.2014.
Ўқилди: 9797 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.