Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Хосеп Бартомеу: "Бугун катта адолатсизликка йўл қўйилди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу каталонияликларга нисбатан санкция ўз кучида қолдирилганига нисбатан муносабатини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА каталонияликларга иккита трансфер мавсуми давомида янги футболчи харид қилишни тақиқлаб қўйган эди. Бугун Лозаннадаги Халқаро Спорт Арбитраж суди ФИФАнинг қарорини ўз кучида қолдирди.

Эндиликда “Барселона” клуби 2016 йилга қадар янги футболчи харид қила олмайди. Шунингдек, клуб 450 минг Швейцария франки миқдорида жарима ҳам тўлаши керак бўлади.

"Бугун катта адолатсизликка йўл қўйилди. "Барселона" нисбатан қилинган адолатсизлик, бундан жабр кўрган барча болаларга, уларнинг ота-оналарига, клубнинг барча аъзоларига ва футболнинг ўзига бўлди, десак ҳам бўлади."

ФИФА қарорини қўллаган CAS хулосаси ҳар қандай спорт мантиғига тўғри келмайди. ФИФА ва унинг президенти футбол оламини ҳимоя қилиши керак, ушбу қарор бу мақсаддан йироқ.

Футбол учун қимсиз воқеа бўлди, бу бизнинг яхши клубимиз номига доғ туширди. Умид қиламанки, ФИФА тўғри фикрга келади ва регламентни ўзгартиради, бошқа клублар адолатсизликдан жабр чекмайди.

Аммо шунга қарамай, кафолат бераманки,бу санкция Ла Масиядаги спорт лойиҳасига хавф солмайди. Жазо муддати тугагунча, барча совринларни ютиш мақсадида ёзда қилган харидларимизни эсдан чиқармайлик", - дейди Бартомеу.

Манба: championat.ru
Киритилди: 03:47, 31.12.2014.
Ўқилди: 7971 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.