"Барселона" спорт директори Андони Субисаррета клубга нисбатан трансферлар тақиқи борасида фикр билдирди.
"Мен клубимизда футолнинг ривожи учун жавоб бераман. Аммо жаноб Бартомеу вазиятни яхшироқ билади, чунки ўша вақтда у спорт вице-президенти бўлган. Менинг вазифам рабариятнинг топшириқларини бажариш ва клубни кучли қилиш. Бизга қарши жуда қаттиқ санкция қўлланилди, энди бу вазиятда биргаликда ҳаракат қилишимиз лозим", - дейди Субисаретта.
Эслатиб ўтамиз, аввлроқ, Бартомеу Субисареттанинг ишидан қонимаётганлиги ва уни вазифасидан озоди қилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.