"Барселона"нинг афсонавий ҳимоячиси Карлес Пуйоль ҳам Андони Субисаррета кетидан клубни тарк этишга қарор қилди.
36 ёшли Пуйоль ушбу ёзда фаолиятини якунлаганидан сўнг каталонияликлар спорт директори Субисарретанинг ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.
"Барселона" билан ҳамкорликни тўхтатишимни эълон қиламан. Бу уч ярим ой ичида кўп нарсани ўргандим, бунинг учун клубга миннатдорчилик билдираман, аммо энди бошқа иш билан шуғулланмоқчиман. Келажакда клубга қайтиш учун профессионал ва инсонийлик нуқтаи назаридан ривожланмоқчиман", - деб ёзади Пуйоль Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.