"Фиорентина"нинг техник директори Эдуардо Масия "Барселона"нинг спорт директори вазифасига номзодлардан бири саналмоқда, дея хабар беради Sport.es.
Аввалроқ, испан матбуоти бу вазифага "Севилья"нинг спорт директори Рамон Родригесни асосий номзод сифатида кўрсатган эди. Аммо унинг ўтишига каталонияликларга қўйилган трансфер тақиқи йўл қўймаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, душунба куни "Барса"нинг спорт директори Андони Субисаррета истеъфога чиқарилган, ундан сўнг унинг ёрдамчиси Карлес Пуйоль ҳам истеъфо берган эди. Масия "Фиорентина"гача Бенитес билан "Ливерпуль"да ва "Валенсия"да ишлаган эди.