"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу фикрича, жамоа устози Луис Энрике дунёда энг кучли ҳужум чизиғи яратишга муваффақ бўлди.
"Луис Энрике – идеал мураббий. Уни "Барселона"да узоқ муддатли фаолият кутмоқда. У таркибда Суарес, Месси ва Неймар алоқасини яхшилашга муваффақ бўлди. Энди бизда дунёдаги энг кучли ҳужум чизиғи бор.
Биз унинг қанчалик талабчанлигини биламиз. Аммо Энрике ҳам, Месси ҳам барча миш-мишларни кўп марта инкор қилишди. Келинглар, бу мавзуни ёпамиз", - дейди Бартомеу.