"Барселона" президенти Хосеп Бартомеу клуб бош ҳомийси Qatar Airways билан шартномани узайтирмаслигини маълум қилди.
Бунга сиёсий ва маиший сабаблар, жумладан, Қатар мамлакатининг меҳнат қонунчилигининг меҳнат мигрантларига нисбатан муносабати кўрсатилмоқда.
"Биз бошқа ҳамкорлар билан ишлаш вариантларини кўриб чиқишимиз керак. Биз сўнгги йилларда Қатарда бўлаётган ўзгаришларни кузатмоқдамиз. 2011 йилда шартнома имзоланаётган вақтда мавжуд бўлмаган сиёсий ва маиший вазиятлар юзага келмоқда", - дейди Бартомеу RAC1 радиоси эфирида.