Marca газетаси ўз ўқувчилари ўртмасида "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг дисквалификация муддатини ўтаётган даврда мадридликлар қайси схемада ўйнашлари маъқуллиги борасида сўровнома ўтказди.
Сўровнома натижаларига кўра, "Реал" мухлислари 4-4-2 тактик схемасини маъқул кўришлари маълум бўлди. Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти 4-3-3 схемасини кўпроқ қўллайди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду икки ўйинга четлаштирилган ва 4 февраль кунги "Севилья"га қарши учрашувни ҳам ўтказиб боради.