"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеунинг маълум қилишича, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоа ҳужумчиси Луис Суареснинг ўйинидан қониқмоқда.
"Суарес ҳар ўйинда ўзининг муҳим ўйинчи эканлигини исботламоқда. У майдонда катта иш бажармоқда. Албатта, Суарес гол урувчи футболчи, у кам гол ураётгани билан чиқиш олмайди. Аммо бу бизни ташвишга солаётгани йўқ, унинг жамоага фойдаси тегмоқда ва уни жуда яхши бажармоқда", - дейди Бартомеу.
Суарес ушбу мавсумда примеранинг 12 учрашувида икки гол урган ва 8 голли узатма оширган.