Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

2014-2015 йилги трансферларда АПЛ жамоалари рекорд даражада пул сарфлади

Баҳо:
+ | -

Англия жамоалари 2014 йилнинг ёзидаги ва 2015 йилнинг қишидаги трансферлар ойнаси вақтида жами 835 млн фунт сарфлаб (1,435 млрд доллар), рекорд ўрнатишди. Бу ҳақда “Делойт” аудитор компанияси маълумотларига асосланиб хабар берилган.

2 февраль кунида трансфер ойнаси ёпилганидан кейин, АПЛ жамоалари ўтган мавсумдагидан 75 млн фунт кўпроқ сарфлагани маълум бўлди.

Лекин, бу пулларнинг асосий қисми ёзги трансферлар ҳиссасига тўғри келади, қишки трансферларда эса 130 млн фунт ишлатилган. Қишки трансферлар вақтидаги рекорд 2011 йилда қайд этилган, ўша йилда инглиз жамоалари футболчиларни сотиб олиш учун 225 млн фунт сарфлаган эди.

Йиллик натижалар бўйича рекорд ўрнатилишидаги асосий ишни “Арсенал”, “Манчестер Сити” ва “Челси” жамоалари бажаришган.

“Делойт” аудитор компаниясининг маълум қилишича, жамоаларнинг бу борадаги харажатларни ошириши АПЛ жамоаларининг ўйинлар трансляцияларидан тушадиган фойдаси 2012 йилдан бошлаб 70 фоизга ўсгани сабаб бўлган.

Маълумот учун, Англия Премьер Лигасидаги 20 жамоа дунёнинг энг бой 49 жамоаси сафига киради.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 22:05, 03.02.2015.
Ўқилди: 6566 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.