Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Алишер Усмонов РФИнинг Фабио Капелло олдидаги қарзини қандай сабабларга кўра тўлаб бераётганини маълум қилди

Баҳо:
+1 | -

Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло олдидаги маош бўйича қарздорлик тадбиркор Алишер Усмонов берадиган имтиёзли кредит ҳисобидан қопланиши ҳақида хабар берилган эди.

Алишер Усмонов “Газета.ru” нашрига берган интервьюсида бу вазият бўйича фикрларини баён қилди.

“Мен Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақаси ташкилотчиларидан бири сифатида Россия спорт вазирининг Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капеллони терма жамоада олиб қолишда унинг иш ҳақини тўлаш бўйича ёрдам бериш ҳақидаги сўровига розилик билдирдим.

Бу вазиятга жим қараб туриб бўлмайди, Россия учун ишлаган одам меҳнатига яраша ҳақ олиши керак. Бу вазиятда массъулиятни ўз зиммамга оламан ва Россия футбол уюшмасининг Фабио Капелло олдидаги 400 млн миқдоридаги маблағни тўлаш учун кредит ажратаман.

Менимча, Россия футбол иттифоқи президенти Николай Толстих жаҳон чемпионатига тайёрланишда фақат стадионлар қурилишини етарли деб билмасдан, турнирда терма жамоанинг муносиб қатнашиши ҳақида ҳам қайғуриши керак”, – дейди Алишер Усмонов.

У қўшимча қилиб, футбол уюшмасининг фаолиятини қониқарли деб билмаслигини билдириб ўтган.

Маълумот учун, 61 ёшли Алишер Усмонов 2014 йили Forbes журнали томонидан Россиянинг энг бадавлат одами деб топилган эди. Журнал ҳисоб-китобларига кўра, унинг бойлиги 18,6 миллиард долларга тенг.

Алишер Усмонов бундан аввал ҳам, Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014 арафасида Россия футбол иттифоқига 300 миллион рублни беғараз тақдим этган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:52, 06.02.2015.
Ўқилди: 13238 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик