Кириш Регистрация

Артём Дзюба фаолиятини “Зенит” жамоасида давом эттириши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоаси Москванинг “Спартак” жамоаси аъзоси ва Россия терма жамоасига номзод бўлган ҳужумчи Артём Дзюбанинг 2015 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўз сафида ҳаракат қилиши бўйича келишувга эришди.

Хабарларга кўра, “Спартак” жамоасида юзага келган молиявий қийинчиликлар туфайли Артём Дзюба эркин агент сифатида “питерликлар” сафига йўл олади. Унга “Зенит” жамоаси йилига 3,3 миллион евро тўлашни кўзда тутадиган 5 йиллик шартнома таклиф қилган.

Маълумот учун, 1988 йилда туғилган баланд бўйли ушбу марказий ҳужумчи 2011 йилдан Россия терма жамоасига чақирила бошлаган ва шу вақтгача 8та ўйинда майдонга тушиб, 2 голга муаллифлик қилган. Унинг жамоалардаги фаолияти бўйича “Спартак” ва “Ростов” билан биргаликда қўлга киритилган 4 марта вице-чемпионлик унвони мавжуд. У шунингдек, 2 йил давомида Россияда “Йилнинг энг кучли футболчилари” рўйхатига киритилган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 21:38, 06.02.2015.
Ўқилди: 3479 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик