"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Барселона" ҳужумчиси Педро Родригеснинг хизматларига қизиқмоқда, дея хабар беради AS.
Бу ҳолат "Манчестер Юнайтед" устози Луи ван галга ҳам тегишли. Икки мутахассис ҳам футболчининг ҳозирги ҳолати ва унинг учун тўланадиган трансфер товони ҳақида қизиқиш билдиришган.
Педронинг шартномаси 2016 йилда якунига етишини назарда тутилса, каталонияликлар у билан 25-30 миллион евро эвазига хайрлашиши мумкинлиги айтилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, педро, агар клубини ўзгартирса "Арсенал"га ўтишни хоҳлашини айтган.
Педро бу мавсум Испания чемпионатининг 24 учрашувида иштирок этиб, беш гол урган ва у голли пас узатган.