Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ули Штиликe: «Тeрма жамоага Кeй-лигадан футболчилар таклиф қилмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

6 феврал куни ўз Ватанига учиб кетган Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике бугун бир ойлик таътилни тугатиб корейс диёрига етиб келди. Аэропортда германиялик мураббий корейс журналистларига ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Албатта, Осиё Кубогида ғолиб бўлолмаганимиздан афсусдаман. Лекин энди ҳаммасини унутиб олдинда кутиб турган ЖЧ-2018 саралаш босқичини кўтаринки руҳда ўтказишимиз лозим. Шунингдек, шу ой охирида Ўзбекистон ва Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Ундан аввал эса 7март куни кей-лига 1-туридан жой олган “Чонбук” – “Сеонгнам” ўйинини кузатиш режам бор. Осиё Кубоги тугагач, шамоллаб қолганлигим натижасида анча куч йўқотдим. Кўриб турибман - Кореяда ҳозир об-ҳаво яхши ва айнан берилиб ишлайдиган кайфиятдаман».

Ули Штилике терма жамоа сафида кей-лигадаги бир нечта футболчиларни синаб кўриш ниятини ҳам билдириб ўтаркан, жумладан шундай деди:

“Ҳали кей-лига бошланмади. Аста-секин ўйинларни кузатиб муносиб номзодларни терма жамоага жалб этиш ниятидаман. Бундеслигада тўп сураётган Ку Жа Чол ва Парк Жу Ҳолар «Майнц-05» клуби асосий таркибидаги ўринларини йўқотиб қўйишганидан хабарим бор. Улар ҳозир ўйин амалиётисиз қолишмоқда. Шунинг учун уларга муносиб ўринбосарларни тайёрлаб қўйишим лозим. Март ойининг ўзида иккита ўртоқлик ўйини ўтказишимизни назарда тутсак, ҳозирдан бу ҳақда бош қотириш керак».

Жанубий Корея олимпия терма жамоасидан ҳам футболчиларни жалб қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга Ули Штилике қуйидагича жавоб қайтарди:

“Сиз ёш футболчиларни ҳам таркибга қўшасизми деб сўраяпсиз. Мен ҳеч қачон футболчининг ёшига қараб таркибга киритмайман. Айнан жисмоний ҳолати ва тайёргарлиги аъло даражада бўлса, ҳар қандай ёшдаги футболчига жой бераман».

Эслатиб ўтамиз, корейслар 27 март куни Теджон шаҳрида Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишади. Теджон шаҳар ҳокимияти томонидан куни кеча тарқатилган хабарга кўра эса Ўзбекистон билан ўйин хавфсизликни янада ошириш мақсадида полиция, қўриқчилар ва ўт ўчириш ходимларининг кучайтирилган назорати остида бўлиши кутилмоқда.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:13, 04.03.2015.
Ўқилди: 5027 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.