Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Англия кубоги. «Арсенал» «МЮ»ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Баҳо:
+1 | -

"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Арсенал"га ютқазди ва Англия кубогининг ярим финалига чиқа олмади.

Жамоалар мухлисларга чиройли ўйин намойиш қилиб беришди. Ўйиннинг бошида ҳар иккала жамоа шиддат билан ўйнаган бўлсалар-да, эҳтиёткорликни ҳам унутишмади. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, ўйин очилиб кетди. Дастлаб Монреаль ҳисобни очган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб Руни фарқни йўққа чиқарди.

Шундан сўнг ҳам мезбонлар биринчи рақам остида ўйнашда давом этган бўлсалар, Венгер шогирдлари уларнинг босимини бартараф этиб турдилар. Иккинчи бўлимда "МЮ"нинг хатосидан сўнг Уэлбек дарвозани ишғол қилди. Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида Ди Мария майдондан четлатилди. Шунга қарамай Луи ван Гал шогирдлари катта куч билан олдинга ўтдилар, аммо "канонирлар" ҳисобни ушлаб қолишнинг уддасидан чиқдилар ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритдилар.

Англия кубоги, 1/4 финал
Манчестер Юнайтед – Арсенал 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 25 Монреаль, 1:1 – 29 Руни, 1:2 – 61 Уэлбек.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Шоу (Жонс, 46), Смоллинг, Рохо (Янузай, 73), Феллайни, Эррера (Кэррик, 46), Янг, Ди Мария, Валенсия, Руни.
Арсенал – Шченсни, Косьельни, Бельерин (Чемберс, 66), Мертесакер, Монреаль, Касорла, Коклен, Озил, Окслейд-Чемберлен (Рэмзи, 51), Санчес, Уэлбек (Жиру, 74).
Огоҳлантиришлар: Бельерин (4), Эррера (37), Феллайни (59), Янг (60), Рохо (64), Ди Мария (76), Янузай (87), Рэмзи (88).
Четлатиш: Ди Мария (77).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:15, 10.03.2015.
Ўқилди: 7529 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик