Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

ЕЧЛ. Бир киши кам бўлиб ўйнаган «ПСЖ» чорак финалга чиқди!

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасида кичик сенсация юз берди. "Челси" - "ПСЖ" тўқнашувида парижликлар чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ваҳоланки, Францияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Моуриньо жамоаси 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтганди.

Сафардаги дуранг "Челси"га ҳимоявий ўйин қилиб, қарши ҳужумда ўйнаш имкониятини берарди. Ўйиннинг 2-дақиқасида меҳмонлар юзага келтирган вазиятни инобатга олмаганда, майдонда тенгма-тенг ўйин бораётганди. Ўйиннинг 31-дақиқасида голландиялик Бьорн Куйперс хатога йўл қўйди ва Иброҳимовични майдондан четлатди. Бу вазиятда Златан ва Оскар тўпга ташланишди, швециялик футболчи кеч қолди, аммо тик оёқ билан ўйнамаганди. Ҳакам Оскарнинг йиқилиши ва "Челси" футболчиларининг кескин муносабати таъсири остига тушиб қолди ҳамда Иброҳимовични майдондан ҳайдади. Ҳакам ана шу вазият туфайли ўйин тизгинини қўлдан чиқарди.

Натижада биринчи бўлим сўнгида у "ПСЖ" дарвозасига 100 фоизли пенальтини қўймади. Меҳмонлар Диего Костани жарима майдончаси ичида йиқитишганди. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Пасторенинг узатмасидан кейин Эдинсон дарвозабон билан бирга бир вазятга чиқиб кетди. У Куртуани алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида бўш қолган дарвозага зарба йўллади. Тўп яқин устунга тегди, аммо дарвозага кирмади.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 10 дақиқа қолганида бурчак тўпидан кейин Кэхилл ҳисобни очди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, айнан бурчакдан етказилган узатмани Давид Луиз бош билан дарвозага жойлади. Ҳакам қўшимча бўлимларни белгилашга мажбур бўлди.

Қўшимча бўлимлар бошида голландиялик рефери "ПСЖ" ҳимоячиси Тиаго Силва жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади деб топди ва пенальти белгилади. Эден Азар "стандарт"дан адашмади. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида яна бурчак тўпидан кейин "ПСЖ" рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу сафар парижликлар сардори Тиаго Силва бош билан ҳисобни тенглаштирди.

Иккала ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилди. Сафарда кўпроқ гол урган "ПСЖ" чорак финал йўлланмасини қўлга киритди!

"Шахтёр" эса "Бавария"га қарши жавоб баҳсининг 3-дақиқасидаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Натижа мюнхенликлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
Челси Англия – ПСЖ Франция 2:2 (0:0, 1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 81 Кэйхилл, 1:1 – 86 Давид Луиз, 2:1 – 96, пенальти Азар, 2:2 – 114 Тиаго Силва.
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Рамирес (Дрогба, 90), Матич (Зума, 84), Фабрегас, Оскар (Виллиан, 46), Азар, Диего Коста.
ПСЖ – Сиригу, Давид Луиз, Маркиньос, Тиаго Силва, Максвелл, Матюиди (Лавесси, 81), Верратти (Рабьо, 82), Пасторе (ван дер Виль, 118), Мотта, Кавани, Ироҳимович.
Огоҳлантиришлар: Мотта (33), Оскар (37), Матюиди (40), Рамирес (52), Давид Луиз (73), Диего Коста (73), Верратти (74).
Четлатиш: Ироҳимович (31).
Дастлабки ўйин – 1:1.

Бавария Германия – Шахтёр Украина 7:0 (2:0, 5:0)
Голлар: 1:0 – 4, пенальти Мюллер, 2:0 – 34 Боатенг, 3:0 – 49 Рибери, 4:0 – 51 Мюллер, 5:0 – 63 Бадштубер, 6:0 – 75 Левандовски, 7:0 – 87 Гетце.
Бавария – Нойер, Рафинья, Бадштубер (Данте, 67), Алаба, Боатенг, Швайнштайгер, Гетце, Рибери (Бернат, 59), Роббен (Роде, 19), Левандовски, Мюллер.
Шахтёр – Пятов, Кучер, Шевчук, Срна, Ракицкий, Дуглас Коста (Нем, 79), Степаненко, Тейшейра (Илсиньо, 70), Фред, Тайсон (Кривцов, 9), Луис Адриано.
Огоҳлантиришлар: Бадштубер (26), Боатенг (38), Дуглас Коста (38).
Четлатиш: Кучер (3).
Дастлабки ўйин – 0:0

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:29, 12.03.2015.
Ўқилди: 17773 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.