Мадриднинг “Реал” жамоаси 10 март куни ЕЧЛнинг нимчорак финалида Германиянинг “Шальке” жамоасидан 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа сафардаги ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб қайтгани эвазига кейинги босқичга ўтадиган бўлди, лекин бу мағлубият мухлислар томонидан кескин норозилик билан қабул қилинди.
Шунингдек, майдонда ҳам мағлуб жамоа футболчилари орасида бу натижа ҳеч кимни қониқтирмаган.
Жамоанинг асосий ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйин якунлангани ҳақдаги ҳуштак чалиниши биланоқ ўз жамоадоши Карим Бенземага “шармандаликка учрашгани” ҳақида гапирган ва майдондан бош эгиб чиқиб кета бошлаган.
Бу вақтда эса жамоа дарвозабони ва сардори ҳисобланган Икер Касильяс мағлуб футболчиларни мухлислар ўтирган трибуна қаршисига бориб узр сўраш ва уларни олқишлашга жалб қилиш ишига билан машғул бўлган.
Бу ҳолат тасвирланган сурат ва лавҳаларда унинг бу ишни важоҳат билан қилаётгани, Искони судрагудек бўлиб кийимидан тортиб трибуна томон олиб кетаётгани ҳамда жамоа юлдузи Роналдуга қаёққа бориш кераклигини кўрсатаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.