«Яширин сетбол»
| Баҳо: |
+2; -0
|
Спортнинг теннис турига хос бўлган ушбу иборани кўпчилигимиз яхши тушунамиз. Шундай бўлса-да, бу иборага қисқача изоҳ бериб ўтсам. Шунда мақолани янада яхшироқ тушунишингиз осон бўлади. Яширин сетбол учун ўйин давомида махсус бир ҳолат юзага келиши керак.

Яхши биласиз, теннисда сетда ғолиб чиқиш учун 6та (ёки 7та) геймни ютиб олишингиз керак бўлади. Қайсидир теннисчи 4та геймни ўз фойдасига ҳал қилиб, навбатдаги геймда рақиби тўпни ўйинга киритсаю, ўша геймда спортчи “брейк-поинт”га эга бўлса, яъни ўша геймни ютиб олиш учун бир очко етмаётган бўлса, ўша жойда “яширин сетбол” ибораси ишлатилади. Ўша бир очко туфайли теннисчи фақат геймни ютиб олса-да, у сетни ҳа ўз фойдасига ҳал қилиш эҳтимоли юқори бўлади. Рақиби тўпни ўйинга киритаётганда очкони қўлга киритган спортчи геймлар бўйича очколарини 5тага етказиб олади. Кейинги геймда эса теннисчи тўпни ўзи ўйинга киритади. Одатда тўпни ўйинга киритаётган спортчида геймни ютиб олиш имконияти юқори бўлади. Ана шу геймни ютиб олишини инобатга олиб, ундан олдинги геймдаги “брейк-поинт”ни яширин сетбол деб аташади. Теннисчи ўша геймдан кейин эмас, ўзи тўпни ўйинга киритган геймдан кейин сетни ютиб олади. Шунинг учун бу геймбол (ёки брейк-поинт) дарҳол сетболга тенглаштирилади ва шунинг учун ҳам унинг ёнига “яширин” сўзи қўшилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 11 сентябрь кунга ўйинлардан кейин ана шундай яширин сетболга эга бўлди. Эътибор беринг, битта ўйиндан кейин эмас, ўйинлардан, яъни 2та ўйин натижасига кўра яширин сетболга эга бўлмоқда.
Келинг, бир нарсани келишиб оламиз. Жанубий Корея – фаворит. Унинг гуруҳ ғолиби бўлишига барча ишонмоқда ва корейслар рақобатдан ҳоли. Унда бизнинг 3та рақобатчимиз қолади — Эрон, Қатар ва Ливан. Қатар 11 сентябрь куни дам олди. Мақоламизга уни ҳозирча қўшмай турамиз.
Юқорида рақобатдан чиқариб юборган Кореядан бир очко олдик. Бу ҳам натижа. Тўғри, тўлиқ 3 очко бўлмаса ҳам, лекин очко. Яширин сетболни эса бизга Ливан тақдим этди. Ливанликлар барчадан аввал биринчи даврани якунлашди ва улар ҳисобида 4 очко бор. Улар октябрь ойида дам олишади. Ўзбекистон эса сафарда Қатар устидан ғалаба қозониб, 2-ўринга кўтарилиб олиши мумкин. Теннис тили билан айтганда, тайбреккача олиб бормасдан, сетни ҳал қилиш ўз қўлимизда. Биринчи даврани 2-ўринда якунлаш эса жуда катта аҳамиятга эга. Шунда иккинчи давра учрашувлари давомида тақдиримиз ўз қўлимизда бўлади. Рақибларни босим остида ҳаракат қилишга мажбур қиламиз.
Эрон-чи, дейсизми? Эрон ўз майдонида Кореяни қабул қилади. Ўйин қандай ҳисоб билан тугашини ҳеч ким тахмин қила олмайди. Аммо мен бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Кореяликлар ЖЧга чиқишларига ишонишса-да, Тошкентдан 3 очко билан қайтишни жуда ва жуда исташганди. Нега, биласизми? Сабаби, улар ўз очколарини 9тага етказиб олиб (шунда таъқибчилар билан� орадаги фарқ 5 очкога етарди), октябрда бўладиган ўйинга бироз хотиржам ёндашишмоқчи эди. Қайси маънода? Европада тўп сураётган легионерларни безовта қилмаган ҳолда, мураббий асосан Кей-лига тўп сураётган ва Лондон олимпиадасида иштирок этган футболчиларга имкон бермоқчи бўлганди. Боиси “европаликлар” узоқ муддатли учишлардан нолишмоқда. Шу сабабли бўлса керак, айрим футболчилар ўз жамоасида асосий таркибга кира олмай қолишяпти. Боз устига, октябрь ойида еврокубоклар роса авжига чиққан пайт бўлади.
Ана энди Корея бўшашишга ҳаққи йўқ. Хотиржам бўлишни истаса, марҳамат қилиб Эронни Теҳронда ютиб қўйсин. Акс ҳолда, таъқибчилар орасидаги фарқ 3 очкодан ошмайди. Шуни унутмаслик керакки, биз Тошкентда Кореядан 1 очко олиш билан биргаликда, шарқий осиёликлардаги юқори концентрациянинг сақланиб қолинишига ҳам эришдик.
Энди олдимизда сетни ўз фойдамизга ҳал қилиш учун 3 хил вариант бор. Бунинг учун аввал Ўзбекистон Доҳада Қатарни мағлубиятга учратиши ва:
1) Жанубий Корея Теҳронда Эронни мағлуб этади ва биз яққол 2-ўринга кўтарилиб оламиз.
2) Эрондаги ўйинда дуранг натижа қайд этилса, биз тўплар нисбатига кўра олдинга ўтиб оламиз.
3) Эрон ўз уйида Кореяни енгса, форслардан ўтиб кетишимиз учун ноябрь бўладиган сафар баҳсида Эронни мағлуб этишимиз шарт.
Биринчи вариантда терма жамоамиз биринчи даврани 2-ўринда якунлайди ва ноябрь ойида Эронга қарши кечадиган баҳсда бизни дуранг натижа ҳам қаноатлантириши мумкин. Иккинчи ва учинчи вариантларда эса Теҳронда ўзига хос “тай-брек” ўйналади. Унда фақат ғалаба билан қозонишимиз шарт бўлади. Ана шунда 2013 йилда бўладиган “сет”ни ўз фойдамизга ҳал қилиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритамиз.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- ОФК коэффициентлар жадвалидаги вазият ҳақида
- Икром Алибоев: «Олимпиадада албатта иштирок этаман!»
- ОЧЛ квотаси: вазиятни ўнглаш учун яна бир йил
- Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетади!
- Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетиш хавфи остида қолди
- Ўртоқлик ўйинидан ким фойда олди: Япония ёки Ўзбекистон?
- «Локомотив» ва Абрамов: Сўнгги имконият муддати — бир ой!
- Коэффициентлар жадвали: ОЧЛ ва ОФК кубоги 3-турдан сўнг
- Коэффициентлар жадвали: ОЧЛда ғалаба йўқ, натижа паст
- Жаноби гол ҳақиқати
- Коэффициентлар жадвали: Ғарбда энг юқори балл — Ўзбекистонда!
- «Гранада» - «Барселона» - 1:3. Мессининг голида офсайд бормиди?
- Терма жамоамиз учун бир йиллик режа
- Осиё кубогини икки қадам кеч бошладик!
- ОФК коэффициентлар жадвали: ОЧЛда «2+2»та ўрин олдик
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА Ўзбекистонга яқинлашди
- ОФК коэффициентлар жадвали: ФИФАнинг июль ойи рейтингидан сўнг
- ОФК коэффициентлар жадвали: Жиддий ўзгаришлар бўлмади
- ОФК коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон таъқибчиларидан 10 очкога ўтиб кетди!
- ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар хатар остида
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА билан фарқ ошди
- ОФК коэффициентлар жадвали: 4-турда БАА ва Қатар паст балл олишди
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА яна Қатардан ўтиб кетди
- ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар ва БАА Ўзбекистонга яна яқинлашишди
- Бурилиш нуқтаси
- Фазони қучган қайсар қиз
- Бразилияга бориш учун Уммонни «кечиб» ўтиш лозим
- Ғалвирга илинган хас-чўплар. 3-қисм
- Ғалвирга илинган хас-чўплар. 2-қисм
- Мираброр Усмонов: У ким? Энди нима бўлади?
- Ғалвирга илинган хас-чўплар
- Ўзимиздан енгилдик
- Мутлақ тенглик ҳолати ҳақида
- Тарозу палласи тенг...ми?!
- Жанубий Корея кимдан қўрқмоқда: Ўзбекистонданми ёки Эрондан?
- ЖЧ саралашнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланмайди!
- Муддатидан аввал ЖЧга чиқишимиз мумкин
- Непалга аччиқ қилиб...
- Ўйин ўтказмасдан туриб, ФИФА рейтингида кўтарилиш мумкинми?
- Баҳоргача чидолмадим!
- «Яширин сетбол»
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












