Непалга аччиқ қилиб...
| Баҳо: |
+1; -0
|
2000 йилда туғилган Темур Алимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар (U14) терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этишдан бош тортди. Очиғини айтсам, бу хабарга кўзим тушган заҳоти Федерациянинг бу қарори менга ёқмади.
Кейин эса менга тушунтиришди: "Непалда аҳвол оғир, шароит йўқ, 13-14 ёшли фарзандларимиз у ёқда касал бўлиб қолишади, уларни асрашимиз керак." Тушунгандек бўлдим. Аммо бизни ОФК тушунармикан?
Келинг, бундай ҳолатлар юзасидан мусобақа регламенти нима дейиши билан танишамиз.
ОФКнинг U14 чемпионати-2014. Регламент.
20-модда. Мусобақадан чиқиб кетганлик учун жазо чоралари ва уларни бошқа жамоа билан алмаштириш ҳақида
a) Ассоциация вакиллари мусобақанинг барча ўйинларида иштирок этишлари шарт
b) Ассоциация вакили мусобақада иштирок этишдан бош тортса ёки улар мусобақадан четлаштирилса, уларнинг ўрнига бошқа терма жамоа мусобақага қўйилиши мумкин. Бу ҳақда ОФКнинг мусобақаларни ўтказиш қўмитаси қабул қилади. Зарур ҳолатда мусобақанинг ўтказиш тизимига ҳам ўзгартириш киритилиши мумкин.
c) Агар Ассоциация мусобақа бошланганидан кейин турнирда иштирок этишдан бош тортса, ўйинга келмаса, мусобақани қайсидир босқичидан тарк этса ёки ўйинни охирига етказмай, стадионни тарк этса (ОФК томонидан тан олинган форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно):
i. жамоа мусобақадан четлаштирилган ҳисобланади;
ii. жамоанинг барча натижалари бекор қилинади (очколар, урилган ва ўтказиб юборилган голлар мусобақа жадвалини тузишда ҳисобга олинмайди);
iii. Ассоциация барча харажатларни — рақиб жамоа харажатлари, ОФК ва унинг тижорий ва телевизион ҳамкорлари харажатларини тўлаб беришга мажбур. Компенсация суммасини ОФК Ижроқўми белгилайди;
iv. Жамоа ОФКнинг кейинги шундай мусобақасидан дисквалификация қилинади (шунингдек, унинг саралаш баҳсларидан ҳам);
v. жамоа мусобақанинг финал босқичидан ҳам четлаштирилади, агар у саралашдан ўтган бўлса;
vi. Жамоанинг иши ОФКнинг Тартиб-интизом қўмитасига такдим этилади. Бу қўмита жазо ва жарима чораси юзасидан ўз қарорини ОФК Ижроқўмига тақдим этади;
vii. ОФК томонидан бошқа мусобақалар учун ушбу ассоциацияга тўланадиган молиявий маблағ тўхтатилиши мумкин;
viii. ОФК Ижроқўми ушбу ассоциацияга нисбатан жазо муддатини узайтириши мумкин;
d) ОФК мусобақаларни ўтказиш қўмитаси зарур ҳолларда ушбу ассоциацияга нисбатан ҳар қандай чорани қўллаши мумкин.
Регламентнинг с)-банди "мусобақа бошланганидан кейин", деб номланган бўлса-да, буни "қуръа ташлангандан кейин" деб ҳам талқин қилиш мумкин. Боиси, мезбон жамоа номи аниқланган ва тақвим тасдиқланган.
Энг ёмони, с)-бандининг iv-қисмига кўра, терма жамоа навбатдаги мусобақадан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин. Агар ОФК Ўзбекистонга нисбатан шундай чора қўллайдиган бўлса, Ўзбекистоннинг навбатдаги ўсмирлар терма жамоасига шунчаки ачинаман. Ахир ҳамма саралаш баҳслари ҳам Непалда бўлавермайдида!
Дарвоқе, Непал. Тушунамиз, шароит ёмон. Аммо нега яхши шароит талаб қилмаймиз? Мисол тариқасида айтиб ўтишим мумкин, ўтган йили Қатар U22 терма жамоаси саралаш баҳсини ўтказиш учун Малайзияга келди ҳамда ОФК ажратган меҳмонхонадан қониқиш ҳосил қилмади ва бошқа меҳмонхона талаб қилди. ОФК эса уларни яхшироқ меҳмонхонага жойлаштирди.
Ёки бўлмаса, гап озиқ-овқат билан боғлиқ бўлса, бир ҳафта давом этадиган саралаш баҳслари учун Тошкентдан етарли озиқ-овқат олиб боришнинг иложи йўқми? ЎФФ ўзининг ҳисобидан ўсмирларимизни яхшироқ меҳмонхонага жойлаштиришнинг иложи йўқми? Муаммонинг ечимини топиш ўрнига энг осон йўлни танладик — шартда "калла"сини олиб ташладик!
Балки, ЎФФ бу терма жамоамизнинг халқаро тажриба тўплаши учун бошқа мусобақаларга юбориши мумкин. Аммо, барибир расмий мусобақа ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Боз устига, келаси йили 14 ёшли йигитлар ўртасидаги мусобақа ўтаётганда, осиёлик мухлислар бўлажак юлдузларнинг ўйинларидан баҳраманд бўлаётганида, Осиёда болалар футболи бўйича олди ўринларда эътироф этиладиган юрт вакиллари эса илк марта ташкил этилган ушбу мусобақа ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлишмайди. Ҳозирча ЎФФнинг қарорини яхши ҳис қила олмаймиз, аммо Алимхўжаев йигитчаларининг саралашдан ўтиб олиб, кейинги йилги қитъа чемпионатида жавлон уришларини ким ҳам кузатишни истамасди дерсиз?
ОФК ЎФФнинг талабини қабул қилди ва "С" гуруҳида иштирок этиши лозим бўлган Ўзбекистонни гуруҳдан чиқариб ташлади. ОФК сайтида берилган тақвимда Ўзбекистон йўқ. Ушбу масалани ЎФФ раҳбарияти яна бир марта мулоҳаза қилиб, бош тортиш ҳақидаги аризани қайтариб олар, зора ОФК бизни тушуниб, яна мусобақага қайтарса?!
P.S. Балки мусобақада иштирок этишдан бош тортишнинг бошқа жиддийроқ сабаблари бордир. Агар шундай бўлса, фақат Непални рўкач қилавермасдан, асл сабабини айтишларини сўрардим.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- ОФК коэффициентлар жадвалидаги вазият ҳақида
- Икром Алибоев: «Олимпиадада албатта иштирок этаман!»
- ОЧЛ квотаси: вазиятни ўнглаш учун яна бир йил
- Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетади!
- Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетиш хавфи остида қолди
- Ўртоқлик ўйинидан ким фойда олди: Япония ёки Ўзбекистон?
- «Локомотив» ва Абрамов: Сўнгги имконият муддати — бир ой!
- Коэффициентлар жадвали: ОЧЛ ва ОФК кубоги 3-турдан сўнг
- Коэффициентлар жадвали: ОЧЛда ғалаба йўқ, натижа паст
- Жаноби гол ҳақиқати
- Коэффициентлар жадвали: Ғарбда энг юқори балл — Ўзбекистонда!
- «Гранада» - «Барселона» - 1:3. Мессининг голида офсайд бормиди?
- Терма жамоамиз учун бир йиллик режа
- Осиё кубогини икки қадам кеч бошладик!
- ОФК коэффициентлар жадвали: ОЧЛда «2+2»та ўрин олдик
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА Ўзбекистонга яқинлашди
- ОФК коэффициентлар жадвали: ФИФАнинг июль ойи рейтингидан сўнг
- ОФК коэффициентлар жадвали: Жиддий ўзгаришлар бўлмади
- ОФК коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон таъқибчиларидан 10 очкога ўтиб кетди!
- ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар хатар остида
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА билан фарқ ошди
- ОФК коэффициентлар жадвали: 4-турда БАА ва Қатар паст балл олишди
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА яна Қатардан ўтиб кетди
- ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар ва БАА Ўзбекистонга яна яқинлашишди
- Бурилиш нуқтаси
- Фазони қучган қайсар қиз
- Бразилияга бориш учун Уммонни «кечиб» ўтиш лозим
- Ғалвирга илинган хас-чўплар. 3-қисм
- Ғалвирга илинган хас-чўплар. 2-қисм
- Мираброр Усмонов: У ким? Энди нима бўлади?
- Ғалвирга илинган хас-чўплар
- Ўзимиздан енгилдик
- Мутлақ тенглик ҳолати ҳақида
- Тарозу палласи тенг...ми?!
- Жанубий Корея кимдан қўрқмоқда: Ўзбекистонданми ёки Эрондан?
- ЖЧ саралашнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланмайди!
- Муддатидан аввал ЖЧга чиқишимиз мумкин
- Непалга аччиқ қилиб...
- Ўйин ўтказмасдан туриб, ФИФА рейтингида кўтарилиш мумкинми?
- Баҳоргача чидолмадим!
- «Яширин сетбол»
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












