Баҳоргача чидолмадим!
| Баҳо: |
+1; -0
|
Ўзбекистон миллий терма жамоаси камида 26 мартга қадар гуруҳ пешқадами бўлиб туради. Унгача биздан пешқадамликни ҳеч ким олиб қўймайди. Терма жамоамиз ЖЧ саралашининг сўнгги босқичида ҳали бунчалик ишонч билан ҳаракат қилмагани учунми, барчамиз шошиб қолдик, барчамиз хурсандчиликдан кўз ёш тўкдик, ҳамон кўзларимизга ишонмаяпмиз.
Жаҳон чемпионатига жуда-жуда яқин турганимизни сизлар каби мен ҳам яхши ҳис қилиб турибман. Имкониятларимизни чамалаб юрибман. Баъзан адашиб ҳам кетаман. Мана шу ҳолатдан халос бўлиш мақсадида тезроқ кейинги ўйинлардаги вазиятга ойдинлик киритиб ўтишга қарор қилдим.
Ҳозирданоқ кўпчилик ўз майдонимиздаги 2та ўйинни (Қатар ва Ливанга қарши) ютсак, ЖЧга чиқамиз қабилида фикр юритмоқда. Бу фикр нотўғри эмас. Агар мана шу ўйинларни кетма-кет ўтказганимизда юқоридаги фикр жуда тўғри бўларди. Аммо бу икки жамоалар билан ўйинлар оралиғида Жанубий Кореяга қарши сафар ўйини ҳам борки, сўнгги тур олдидан турлича ҳолат юзага келиши мумкин.
Биласизми, биз 11 очко билан жаҳон чемпионатига чиқишимиз ҳам, 14 очко билан мундиалдан қолиб кетишимиз ҳам мумкин экан.
Аслида ушбу мақолани 26 март куни бўладиган ўйинлардан кейин ёзсам, мақсадга мувофиқ бўларди. Шунда бўлса-да, ўша куни Ўзбекистон ўз майдонида Ливанни, Жанубий Корея эса Сеулда Қатарни мағлубиятга учратишига ишонган ҳолда, таҳлилни кейинги ўйинларга қаратамиз.
Демак, навбатдаги турда Ўзбекистон ва Корея ғалаба қозонишса, мусобақа жадвали қуйидаги кўринишга келади:
1. Ўзбекистон — 11
2. Жанубий Корея — 10
3. Эрон — 7
4. Қатар — 7
5. Ливан — 4
4 июнь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги турда Ўзбекистон дам олади. Жанубий Корея эса Ливан меҳмони бўлади ва улар 3 очко эгасига айланишса керак (шунда Кореянинг очколари 13тага етади). Қатар эса ўз майдонида Эронни қабул қилади. Мақоламизнинг таянч нуқтаси айнан мана шу ўйин ва мана шу ўйин натижасидан келиб чиқиб, турли вариантларни кўриб чиқамиз.
1-вариант. Қатар Эронни мағлуб этади. Бундай ҳолатда Қатарнинг очколари 10тага етади. 11 июнь кунги турда Қатар дам олади ва улар сўнгги турда, 18 июнь куни Ўзбекистон меҳмони бўлишади. Сўнгги тур олдидан Эрон ўз майдонида Ливанни қабул қилади ва ғалаба қозонган тақдирда, ўз очколарини сонини 10тага етказади. Ўзбекистон эса 11 июнь куни Жанубий Корея меҳмони бўлади. Бу учрашувда мағлубиятга учрамаслигимиз бир жиҳатдан муҳим. Бу ҳақда кейинроқ суҳбатлашамиз. Кореяга сафарда ютқазсак ҳам 11 очко билан гуруҳда 2-ўринда қоламиз. Шунда сўнгги тур олдидан гуруҳда қуйидагича вазият юзага келади:
1. Жанубий Корея — 16
2. Ўзбекистон — 11
3. Қатар — 10
4. Эрон — 10
5. Ливан — 4
Кўриб турганингиздек, Жанубий Корея муддатидан аввал ЖЧ йўлланмасини ҳал қилиб бўлади. Ўзбекистон эса ўз майдонида Қатарни мағлуб этса, шак-шубҳасиз Бразилияга боради. Қатар билан ўйинда дуранг натижа ҳам бизни қаноатлантириш мумкин, агар Эрон сўнгги турда Кореяда ғалаба қозона олмаса.
2-вариант. Қатар ва Эрон ўзаро дуранг ўйнашади (4 июнь куни). Бунда Қатар ва Эроннинг очколари 8тадан бўлади. Эрон 11 июнь куни Ливан билан ўйиндан кейин ўз очколарини 11тага етказиб олади деб тахмин қиламиз. Ўзбекистон Кореяда мағлуб бўлади деб тасаввур қилсак, сўнгги тур олдидан мусобақа жадвали:
1. Жанубий Корея — 16
2. Ўзбекистон — 11
3. Эрон — 11
4. Қатар — 8
5. Ливан — 4
Сўнгги турда Эрон сафарда мағлубиятга учраса, Ўзбекистонни ўз майдонида кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам Жаҳон чемпионатига олиб чиқади! Хуллас, Ўзбекистон, Эрон, Қатар терма жамоаларининг тўплар нисбатига қаралади.
3-вариант. Эрон сафарда Қатарни мағлуб этади. Бу ҳолда Эрон очколари сонини 10та етказади. Қатар ЖЧ умидидан мосуво бўлади. 11 июнь куни Ўзбекистон Сеулга сафар қилганида, Эрон ўз майдонида Ливанни қабул қилади. Ҳар иккала ўйинда мезбонларнинг ғалабаси натижасида форслар очколар бўйича Ўзбекистондан ўтиб кетади:
1. Жанубий Корея — 16
2. Эрон — 13
3. Ўзбекистон — 11
4. Қатар — 7
5. Ливан — 4
Энг сўнгги турда Ўзбекистон ўз майдонида Қатарни мағлуб этиш билан бирга, муддатидан аввал ЖЧ йўлланмасини ҳал қилиб бўлган Жанубий Кореянинг ўз майдонида Эронга ютқазмаслигини кутишга мажбур.
Юқорида 11 июнь куни Жанубий Кореяга қарши ўйинда мағлубиятга учрамаслигимиз керак, деб ёздим. Шундай ҳолатда, биринчидан, Жанубий Кореяга муддатидан аввал ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш имконини бермаймиз. Иккинчидан, кореяликлар сўнгги турда Эрон билан ўйинда ижобий натижа учун бор куч билан ўйнашга мажбур бўладилар. Кореянинг Эронга мағлуб бўлмаслиги ҳар учала вариантда биз учун муҳим.
Ушбу вариантлар энг асосий ҳолатлар бўлиб, бундан ташқари яна турлича вариантлар пайдо бўлиши мумкин. Биз албатта ғалаба қозонади деб тахмин қилган жамоа дуранг ўйнаб қўйиши ёки бутунлай ютқазиб қўйиши ҳам мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз энг аввал Ливанни мағлуб этишимиз ва Жанубий Кореяга ютқазмаслигимиз лозим. Энг сўнгги турда эса вазиятга қараб натижа учун ўйнаймиз.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам имконият ўз қўлимизда. Шунчаки, юқоридаги вариантлар бизнинг ишимизни янада осонлаштириши ёки бироз қийинлаштириши мумкин, холос. Шундай экан, Мундиал яқин, дўстлар!
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- ОФК коэффициентлар жадвалидаги вазият ҳақида
- Икром Алибоев: «Олимпиадада албатта иштирок этаман!»
- ОЧЛ квотаси: вазиятни ўнглаш учун яна бир йил
- Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетади!
- Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетиш хавфи остида қолди
- Ўртоқлик ўйинидан ким фойда олди: Япония ёки Ўзбекистон?
- «Локомотив» ва Абрамов: Сўнгги имконият муддати — бир ой!
- Коэффициентлар жадвали: ОЧЛ ва ОФК кубоги 3-турдан сўнг
- Коэффициентлар жадвали: ОЧЛда ғалаба йўқ, натижа паст
- Жаноби гол ҳақиқати
- Коэффициентлар жадвали: Ғарбда энг юқори балл — Ўзбекистонда!
- «Гранада» - «Барселона» - 1:3. Мессининг голида офсайд бормиди?
- Терма жамоамиз учун бир йиллик режа
- Осиё кубогини икки қадам кеч бошладик!
- ОФК коэффициентлар жадвали: ОЧЛда «2+2»та ўрин олдик
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА Ўзбекистонга яқинлашди
- ОФК коэффициентлар жадвали: ФИФАнинг июль ойи рейтингидан сўнг
- ОФК коэффициентлар жадвали: Жиддий ўзгаришлар бўлмади
- ОФК коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон таъқибчиларидан 10 очкога ўтиб кетди!
- ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар хатар остида
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА билан фарқ ошди
- ОФК коэффициентлар жадвали: 4-турда БАА ва Қатар паст балл олишди
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА яна Қатардан ўтиб кетди
- ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар ва БАА Ўзбекистонга яна яқинлашишди
- Бурилиш нуқтаси
- Фазони қучган қайсар қиз
- Бразилияга бориш учун Уммонни «кечиб» ўтиш лозим
- Ғалвирга илинган хас-чўплар. 3-қисм
- Ғалвирга илинган хас-чўплар. 2-қисм
- Мираброр Усмонов: У ким? Энди нима бўлади?
- Ғалвирга илинган хас-чўплар
- Ўзимиздан енгилдик
- Мутлақ тенглик ҳолати ҳақида
- Тарозу палласи тенг...ми?!
- Жанубий Корея кимдан қўрқмоқда: Ўзбекистонданми ёки Эрондан?
- ЖЧ саралашнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланмайди!
- Муддатидан аввал ЖЧга чиқишимиз мумкин
- Непалга аччиқ қилиб...
- Ўйин ўтказмасдан туриб, ФИФА рейтингида кўтарилиш мумкинми?
- Баҳоргача чидолмадим!
- «Яширин сетбол»
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












