Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Блог

Олимхўжа Бўронов

Мундиал яқин!

Жаноби гол ҳақиқати

Баҳо:
+0; -0

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Терма жамоалар маркази раҳбарияти (Асқар Толибжонов, Рустам Акромов)нинг кейинги фаолиятини Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритиш/киритмаслиги билан боғлаб қўйгани блогеримиз Қаҳрамов Аслановга ёқмади. Тасодифан киритиладиган гол ва бунинг ортидан қозониладиган ғалаба ёки мағлубият туфайли раҳбариятни истеъфога чиқариш ёки уларнинг фаолиятини давом эттириш тўғри эмас деб ҳисоблайди Асланов. Мен эса ҳамкасбимнинг фикрига қўшилмайман. Фикрларимни асослаб бераман.

Биринчидан. Олимпия йўлланмаси бир ёки икки ўйинда ҳал бўлмайдики, тасодифан қўлга киритилган ғалаба орқали уни қўлга киритсак. Аввал 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш лозим (камида 3та ўйин). Шундан сўнг келаси йили январь ойида (Қатарда) бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиб, кучли тўртликка киришимиз зарур бўлади. Демак, гуруҳда 1 ёки 2-ўринни эгаллашамиз, сўнгра чорак финалда ғалаба қозонишимиз керак. Яна камида 4та ўйин. Кўриниб турибдики, Рио-2016 йўлланмаси 7та ўйинли масофани ташкил қилади. Футболда эса тасодиф туфайли бундай йўлланмани қўлга киритиш мумкин эмас.

Иккинчидан. Ишончим комил, Мираброр Усмонов ТЖМ раҳбариятининг тақдирини фақатгина битта йўлланмага боғлаб қўймади. Толибжонов ва Акромовнинг шу пайтгача туширган "қовун"лари кўп ва Рио-2016 улар учун сўнгги имконият сифатида берилди. Эътибор беринг:
- ЖЧ-2014 йўлланмаси қўлга киритилмади;
- Ўзбекистон U22 терма жамоаси (Мақсудов) гуруҳдан чиқа олмади
- Ўзбекистон U16 терма жамоаси (Мочинов) ЖЧ йўлланмасини қўлга киритмади;
- Инчеон-2014да терма жамоа нимчорак финалдан ўта олмади;
- Осиё кубоги-2015да вазифа бажарилмади;
- Таиланд Қироли кубогидаги воқеалар (Шамсиддинов, Мақсудов).

"Қовун сайли" кўпайиб кетмадикин а? Бу ўйинларнинг Толибжонов ва Акромовга нима алоқаси бор дерсиз? Ахир турли терма жамоаларимиз бош мураббийлигига номзодни мана шу икки мутасадди Усмоновга тавсия қилади. Профессор эса мусобақалар давомида мураббийларнинг ишига аралашиб, ўз "назария"сини тиқиштиришга ҳаракат қилади. Демак, терма жамоага мураббий танлашда адашган, бир марта эмас, бир неча марта адашган раҳбар ўз креслосига муносиб эмас, деб ҳисобланиши табиий ҳолат.

Учинчидан. Мираброр Усмонов Миллий олимпия қўмитаси президенти сифатида ҳам ишлаётгани учун, ўзи учун дастлабки олимпиадада яхши натижа қайд этишни исташи турган гап. Демак, ҳам футбол, ҳам спорт раҳбари сифатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига қатъий вазифа қўйишга ҳаққи бор. Футболда бажарилмаган вазифа учун М.Усмонов ТЖМни кечирган бўлса-да, икки томонлама ишончини қозона олмагани учун бу сафар кечирмасликка тўла ҳақли (шундоқ ҳам Миржалол Қосимов U23 билан Инчеон-2014да "қовун" тушириб бўлганди).

Тўртинчидан. Ҳақиқатан ҳам баъзи голлар бизга "тасодифан" урилгандек туюлади. Аммо ўша тасодифнинг остида ҳам қандайдир қонуният ётади. Ғалаба қозонишни, гол уришни жуда ҳам истаган (руҳий жиҳатдан устун бўлган), бунинг учун кўп меҳнат қилган (жисмоний ва тактик жиҳатдан кучли бўлган) жамоа гол ура олади. Профессионал футболда тасодифий голларнинг ҳиссаси жуда паст. Қайсидир жамоа тасодифий гол урса ҳам, рақибда голгача ҳам имконият бўлган, голдан кейин ҳам вазиятни ўнглаш учун имконият бўлади. Мабодо Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қайсидир жамоа "жинни гол" урса ҳам, жамоамиз қолган дақиқаларда гол ура олмаса, бу — Ашурматов, Толибжонов ва Акромовнинг бевосита айби ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, ғалаба қозониш учун руҳан, жисмонан, тактик (булар — мураббийнинг бевосита вазифаси) томондан тайёр бўлган жамоагина гол ура олади! Ҳар томонлама тайёр бўлган, гол уришни жуда ҳам истаган жамоагагина бўйсунади, бизнинг жаноби ГОЛ! Ҳатто ўша тасодифдек кўринган голнинг ортида қанчадан-қанча меҳнатлар, қанчадан-қанча хоҳиш-истаклар ётади! Биргина мухлис ёки футболчининг хоҳиш-истаги эмас, мураббийлар, футбол раҳбарларининг хоҳиши бўлиши керак. Бунда ўша хоҳиш ва истакда эса ҳеч қандай ғараз ва шахсий манфаат бўлмаслиги керак!

P.S. Аслида-ку, Толибжонов ва Акромовнинг ўз лавозимига лойиқ/нолойиқлигини билиш учун Рио-2016 саралаш босқичи якунини кутиб ўтириш шарт эмас. Бу томонлама Қаҳрамон Аслановнинг фикрига қўшиламан. Сўнгги 4-5 йиллик давр уларнинг қандай мутахассис эканини кўрсатиб турибди. Мираброр Усмонов уларга сўнгги имкониятни беришга қарор қилган экан, бизнинг кутишдан бошқа иложимиз йўқ. Шундоқ ҳам, Ўзбекистон U23 терма жамоасини у қўлдан бу қўлга ўтиб, саралаш ўйинлари бошланишига 1 ой қолганида "Навбаҳор"да ишлаётган Ашурматовга бериб ТЖМ "қовуннинг каттаси"ни тушиб бўлди. Қани эди, агар бу терма жамоа 2 йил аввал бирорта бўш юрган яхши мутахассисга берилганида, олимпиячиларимизнинг ўйини анча-мунча шаклланиб улгурган бўларди. Наилож, буёғига оз вақт қолди. Энди ўзлари пиширган "олимпия оши" айланиб-ўргилиб еб, ҳазм қилишга ҳаракат қилиб кўришсин. 

Киритилган сана: 06.03.2015 17:31. Ўкилди: 7838 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 07.03.2015 09:31. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 07.03.2015 07:56. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


QIROLARTUR
Сана: 07.03.2015 00:26. QIROLARTURга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMPERATOR
Сана: 06.03.2015 22:59. IMPERATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONBOZOR
Сана: 06.03.2015 22:14. JAHONBOZORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.