Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Олимхўжа Бўронов

Мундиал яқин!

«Локомотив» ва Абрамов: Сўнгги имконият муддати — бир ой!

Баҳо:
+0; -0

Тошкентнинг “Локомотив” клубидай ғалати жамоа бўлмаса керак. “Темирйўлчилар”да пул билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Улар исталган мураббийни, исталган футболчини ўз сафларига жалб қила оладилар. Имкониятдан келиб чиқиб, жамоа раҳбарияти клуб олдига ҳамиша энг юқори вазифаларни қўяди. Аммо “Локо” энг чўққига чиқа олмаяпти. Боз устига, 2015 йилги мавсум “Локомотив” учун кутилганидан суст бошланди. Бунинг сабабларини ўрганишга ҳаракат қиламиз.

Вазифа
Жамоа 2011 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиб, Олий лигага қайтганидан сўнг, 2012 йилдан бошлаб Олий лигада доимий равишда совринли ўринларга эгаллаб келмоқда. Аммо раҳбарият ҳар мавсумда эришилган натижадан бироз қониқмай қолмоқда. Сабаби, қўйилган вазифалардан бири ёки иккитаси бажарилмай қолиб кетади. Бажарилса ҳам, 1-2 йил кечикиб бажарилади. Жамоанинг сўнгги 3 йилдаги мақсадлари ва натижаларини кўриб чиқамиз.

Ўзбекистон кубоги
“Локомотив” бу совринни 2014 йилга келиб қўлга киритди. 2013 йилда Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги жамоа ярим финалда “Бунёдкор”га ютқазиб қўйгани ёдингизда бўлса керак. Ўтган йили эса Вадим Абрамов шогирдлари ярим финалда “Пахтакор”ни турнирдан чиқариб юборди ва финалда “Бунёдкор” устидан қўшимча бўлимларда ғалаба қозонди. Демак, “Локо” иккинчи йилга келиб Кубок орзусини рўёбга чиқарди.

Осиё чемпионлар лигаси
“Локо” 2012 йилги мавсумда ўз тарихида илк марта бронза медалини қўлга киритди. Шу боис, ОЧЛ-2013 саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жамоамиз февраль ойида БААнинг “Ан-Наср” клуби меҳмони бўлди. Ўйин давомида “темирйўлчилар” 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб, сўнгги дақиқаларда имкониятни бой бериб қўйди. Футболчиларимизга бироз тажриба ва омад етишмади.
Бахтга қарши ОЧЛ-2014да Ўзбекистонга “1+1” кўринишида квота ажратилди холос. Натижада Ҳаким Фузайлов шогирдлари вице-чемпион сифатида яна саралаш босқичидан иштирокни бошлайдиган бўлдилар. Жамоа Тошкентда “Ал-Кувайт”га имкониятни бой бериб қўйди (1:3). Натижада Фузайлов истеъфога чиқарилиб, Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Учинчи йилга келиб, жамоа Ўзбекистон кубогини қўлга киритгани ва ОФК Ўзбекистоннинг квоталари сонини кўпайтиргани учун “Локомотив” ОЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўзбекистон суперкубоги
Абрамов ўтган мавсумда жамоани қабул қилдию, дарҳол Ўзбекистон суперкубогида иштирок этди. Жамоа “Бунёдкор”ни имкониятни бой берди. Мазкур йилда эса клуб “Пахтакор”ни чиройли тарзда мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Суперкубокни қўлга киритди. Бу соврин иккинчи уринишда “забт” этилди.

Чемпионлик
Жамоа аввалги икки йилда кумуш медаллари билан чекланди. 2013 йилда чемпионлик “Бунёдкор”га бой берилган бўлса, ўтган мавсумда “Пахтакор” “Локо”нинг орзуларини чиппакка чиқарди. Агар “Локомотив” ўз олдига қўйган мақсадга 2-3 йил ўтиб эришиш анъанасига эътибор қаратадиган бўлсак, жамоа 2015 йилда чемпионлик навбати етилаётгандек...

Пойдевор
Футболда ҳамма нарсани пул ҳал қилмайди. Бир жамоани, боз устига чемпионлик учун курашадиган жамоани шакллантириш учун аввало вақт керак. Пойдевори мустаҳкам жамоани яратиш учун 2-3 йил вақт талаб қилинади. Футболни алдаб бўлмайди. Футбол оддий ўйиндек кўрингани билан профессионал футболда юқори натижаларни қўлга киритиш учун жамоа таркиб ва тактика борасида “автомат режим”га кириши керак. “Темирйўлчилар” эса “поезд”нинг тезлиги дарҳол максимал тезликка чиқаришни исташмоқда. Амалда бу имконсиз нарса.

Мураббий
Вадим Абрамов ўтган мавсумда Ҳаким Фузайлов шакллантирган жамоа ва таркиб билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Натижада клуб ушбу мавсумда Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этяпти. Абрамов ўзи истаган футболчиларни жамоага олиб келди, улар билан 3 ой давомида мавсумолди йиғинида иштирок этди. Қисқа қилиб айтганда, бу — Абрамовнинг жамоаси.

Янги мавсум олдидан Темирйўл раҳбарияти Вадим Карленовичнинг олдига аниқ-тиниқ вазифа қўйди: Ўзбекистон чемпионлиги, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ҳамда ОЧЛда камида ярим финалга чиқиш! Абрамов қандай шароитда, қандай босим остида ишлаётганини, бу сафар “таркиб меники эмасди”, деган баҳона ўтмаслигини яхши биларди. Шунга қарамай, ўзига яраша яхшигина қайсар бўлган Вадим Карленович ўз билганидан қолмади. Мавсум ҳам миллий чемпионат ўйини билан эмас, ОЧЛ ўйини билан бошланди. Боз устига, рақиб ҳам оддий эмас — ОЧЛнинг амалдаги финалчиси “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони)!

Тактика
Мана шундай кучли рақибга қарши сафардаги ўйинга “Локомотив” ҳужумкор тактика танлади. Назаримда, бу Абрамовнинг катта хатоси эди. Тўғри, жамоа мавсумолди йиғинлар давомида тўпни назорат қилишга асосланган, ҳужумкор ўйин услубини шакллантириш устида ишлаган. Мақсад, ният, режа яхши, аммо уни амалга ошириш-чи? Наҳотки, деярли янги таркиб билан ҳужумкор ўйин орқали “Ал-Ҳилол”ни Ар-Риёдда енгишнинг иложи бор бўлса? Аввало, Вадим Карленович йўлга қўймоқчи бўлаётган уч ҳимоячидан иборат, тўпни назорат қилишга асосланган, ҳужумкор ўйин услуби учун интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан етук футболчилар зарур. Агар шундай футболчилар топилган тақдирда ҳам ўйинни тўла шакллантириш учун камида бир йил вақт керак. Абрамов “ОЧЛдаги гуруҳдан чиқмасанг, калланг кетади” тарзидаги босим остида ишлаётган экан, шунга яраша стратегия тузиш керак эмасми? Ҳозирги кунда ҳар қандай суперклуб ҳам аввало ҳимояни мустаҳкамлаган ҳолда, сўнгра ҳужум ҳақида ўйламоқда. Масалан, “Локомотив” Ар-Риёд майдонида ҳимоявий ўйин кўрсатиб, дуранг билан қайтганида, жамоани ҳеч ким айбламасди. Абрамов ҳимоявий ўйин бир четда турсин, шу пайтгача барча ўйинларда уч ҳимоячи билан ўйнаб келмоқда. Жамоа ҳимояланаётганида тўртинчи ҳимоячи вазифасини ё Зотеев, ё Мирзаев, ёки ҳар иккаласи бажармоқда. Улар ҳам ҳимояни, ҳам ярим ҳимояни бирдек қойиллатиб қўядиган салоҳиятга эга эмас.

Муваффақиятсиз ротациялар
Абрамовнинг энг катта хатоларидан бири — ўтган мавсум давомида ўзи учун пойдеворнинг бир қисмини яратиб олмади. Масалан, у Нестеровга ўринбосар сифатида Темур Жўраевни олиб юрди ва қишда унда воз кечди. Игнатийнинг жароҳати эса уни қийин аҳволга солиб қўйди. Натижада “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинда 20 ёшли Аброржон Каримовга дарвозани ишониб топширди! Бу посбон ҳали Олий лигада бирорта ўйинга тушмасдан, ОЧЛда дебют қилиш бахтига сазовор бўлди. Айнан унинг тўпга чиқишдаги хатоси туфайли жамоа “Ҳилол”дан гол ўтказиб юборди. Буёғи эмас маълум — “Локомотив” битта голли жамоа. Дастлаб гол ўтказса — ютқазади, гол урса, ижобий натижага эришиши мумкин! “Локомотив” сафидаги иқтидорли дарвозабон Сарвар Каримовга ўтган йили нима учун ишонч билдирилмади? Умуман олганда, Сарвар ҳозир қаерда?

Муллажоновнинг ёмон ўйини мураббийни қийин аҳволга солмоқда. Абрамов “Фулад”га қарши ўйинда Шавкатнинг ўрнини ёпиш учун Сардор Мирзаевни ўнг қанот ҳимоясига қўйишга мажбур бўлди. “Ас-Садд” билан ўйинга келиб ҳаммаси ошиб тушди. Тренер Муллажоновни таркибга қайтариб, Тўхтахўжаевни марказга ўтказди (дисквалификацияга учраган Лутфулла Тўраевнинг ўрнига), чап қанот ҳимоячиси бўлган Салим Мустафоевни ўнг қанот ярим ҳимоясига қўйди (кичик Жасур Ҳасанов нимага керак унда?)! Бундан ташқари, Темурхўжа Абдухолиқов гоҳ у қанотдан, гоҳ қанотда ўйнамоқда. Ахир у бутун умр соф ҳужумчи сифатида ўйнаган, ҳеч қачон қанотларда ўйнамаган! Тушунарсиз ротацияларнинг услуксиз давом этиши шуни кўрсатмоқдаки, Абрамов ўтган йил давомида ва бу йил мавсумолди йиғини давомида яхши ишлай олмаган!

Қачон хулоса чиқарилади?
Тактика ва ротациялар ўзини оқламаётганини “Ал-Ҳилол”, “Фулад” ва “Металлург”га қарши ўйинлар кўрсатиб берди, аммо Вадим Карленович буни тушунмади ёки тушунишни истамайди. Жамоа “Ас-Садд” меҳмони бўлди ва... 2:6, шармандали мағлубият! Пойдевори мустаҳкам бўлмаган жамоанинг аҳволи бундан ортиқ бўлиши ҳам мумкин эмасди!

“Локомотив” чиройли ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Натижаларни инобатга олмасак, ўйиннинг ўзи ёмон эмас. Буни сербиялик мутахассис Бора Милутинович ҳам таъкидлаб ўтди. "Ўйинни ўз кўзим билан томоша қилмаганимда, бу жамоани Абрамов эмас, қандайдир ёш йигит бошқаряпти деган фикрга борардим. "Локомотив" минтақангизда ҳам жисмонан, ҳам тактик жиҳатдан кучли жамоалардан саналади. Абрамовнинг кўрсатмалари тўғри бажарилса, уни енгиш жуда қийин. Таркиб ва ўйинчиларни танлаш бўйича бирор нарса дея олмайман", — дея “Локомотив” матбуот хизматига фикрини билдирди сербиялик мутахассис “Ас-Садд”га қарши ўйиндан кейин. Милутиновичнинг фикрлари кўп нарсага ойдинлик киритиб бераётгандек...

“Ал-Ҳилол”га қарши ўйингача “Локомотив” Осиёдаги жамоалар учун сирли рақиб бўлиб турганди. Ўша ўйиндан кейин “темирйўлчилар” гуруҳдаги рақиблар учун ошкор бўлдилар. Натижада “Фулад” ҳам, “Ас-Садд” (ўз уйидаги ўйнаётганига қарамай) ҳимоявий ўйн услубини танлади. Улар қарши ҳужумда битта гол уриб олсалар, уёғига “Локо” сочилиб кетишини яхши билардилар. Улар рақибдан тўғри хулоса чиқаришди, аммо Абрамов ўз ўйинидан хулоса чиқара олмади.

Энди нима бўлади?
Вадим Абрамов “Локомотив” бош мураббийлигидаги қолиш учун иккита йўл бор. Биринчиси, раҳбарият Абрамов янги жамоа шакллантираётганини тўғри тушунади ва ушбу мавсумда натижа қандай бўлишидан қатъи назар мураббийни ўз лавозимида олиб қолади. Натижада келаси мавсумда жамоанинг ўйини яхши шаклланиб, футболчилар бир-бирларини яхши тушуниб оладилар. Бу йил янги мураббий олиб келингани билан у биринчи йил учун ҳеч қандай қандай ваъда бермайди. Барча ваъдаларни келаси мавсум учун беради. Аммо “темирйўлчилар” раҳбариятининг яна  1 йил кутишга сабри етмаса керак. Сабаби, 2:6дан кейин раҳбарият мураббий ва футболчиларга бир ой муддат берди.
“Жамоа раҳбарияти ва мутассаддилари берилган футболчилар томонидан берилган ваъдалардан келиб чиқиб шуни хулоса қилдики, футболчилар ва клубга вазиятни ўнглаш учун бир ой муддат берилади. Шу муддат ичида жамоа ичидаги аҳиллик, мураббийлар тактикасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмаса, раҳбарият кескин чоралар кўриши айтилди”, - дейилади www.lokomotiv.uz сайтида берилган баёнотда.
“Кескин чора” аввало Абрамовнинг истеъфога чиқарилиши билан бошланиши ҳеч кимга сир эмас.

Иккинчидан, жамоа ўз ўйин услубига тегишли ўзгаришлар киритади. Жиддий эмас, кичик ўзгаришлар. Масалан, ортиқча ротациялардан воз кечиш керак. Ҳозир чемпионатда кичик танаффус эълон қилинган. Шу пайтда футболчиларнинг формасини кўтариб, ҳар бир футболчи ўз амплуасида ўйнашини таъминлаш зарур. Бундан ташқари, халқаро ўйинларда уч ҳимоячи билан ўйнаш яхши оқибатларга олиб келмаслиги кўринди. Бунинг устида ҳам ўйлаб кўриш керак. Шунингдек, ишлаш керак бўлган жиҳатлар ҳали кўп — “стандартлар”дан унумли фойдаланиш, қарши ҳужумга тезлик билан ўтиш, тўп йўқотилган пайтда жамоавий прессинг орқали тўпни олиб қўйиш ва ҳоказо.

Хулоса
Вадим Абрамов янги мавсумни бошлашда кўп нарсаларга аҳамият қаратмади. У ўз жамоасининг ҳозирги ҳолати ва рақибларнинг кучи, сафар ёки уй ўйини эканини инобатга олмади. Замонавий футболда буларни ҳисобга олмасдан туриб, натижага эришиш қийин. Айнан шу ҳолатни инобатга олган рақиб мураббийлари эса Абрамовни хотиржам мағлуб этишмоқда. Кўрамиз, ўта таваккалчилиги билан ном қозонган мураббий ўз принципидан қайтмайдими ёки натижа учун эҳтиёткорлик чораларини ҳам оширадими? Буни вақт кўрсатади. Вақт эса кўп эмас, атиги бир ой...

Киритилган сана: 28.03.2015 13:41. Ўкилди: 8382 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


OTSHH
Сана: 29.03.2015 21:05. OTSHHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 28.03.2015 16:17. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 28.03.2015 14:43. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZRESPECT
Сана: 28.03.2015 14:29. UZRESPECTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.