Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Блог

Олимхўжа Бўронов

Мундиал яқин!

ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар хатар остида

Баҳо:
+0; -0

15 ва 16 апрель кунлари ОЧЛда 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда қайд этилган натижалари ОФК коэффициентлар жадвалига (ОФККЖ) айрим ўзгаришларни киритди. Шулар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Ўзбекистон
Мамлакатнинг бир жамоаси ОЧЛда иштирок этаётганида шуниси яхшики, у жамғарган очколар тўғридан-тўғри ўша мамлакат рейтинг балларига қўшилади. “Бунёдкор”нинг ғалабаси эвазига клубларимиз рейтингига 3 балл қўшилди. 2011-20113 йилларда 29 балл тўплаган бўлсак, 2014 йилда эса ҳозирча 5 балл жамғардик. Жами — 34 балл.

Қўшимча баллар
5-турга келиб, ОЧЛ плей-офф йўлланмасини қўлга киритган 6та жамоа номи маълум бўлди. Мана шу жойда битта янгиликка дуч келамиз. ОФККЖда ҳар бир босқичдан ўтган клубга қўшимча 3 балл тақдим этилади. Масалан, БАА ва Саудия Арабистонининг 2тадан клуби плей-оффга чиқди ва ўз мамлакатига қўшимча 6 очкони келтирди. Худди шунингдек, Эрон ва Кореянинг биттадан клублари плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилишди.

БААда кўтарилиш
Терма жамоаларнинг апрель ойи рейтинги эълон қилинганидан кейин БАА терма жамоаси жиддий очко йўқотганган бўлса, бу мамлакат клублари 5-турда жуда яхши иштирок этишди ва яна ўз мавқеларини тиклаб олишди. Амирликнинг 3та жамоаси мазкур турда 7 очко жамғариш билан биргаликда яна 2та жамоа плей-оффга чиққани учун қўшимча 6 очкога эга бўлди. 13 очко 3та жамоага бўлинди ва БАА ўз ҳисобини 4,333 баллга бойитди. Амирликлар рейтинг жадвалида яна Қатардан ўтиб кетишди.

Қатар хатар остида
Ушбу турда Қатарнинг барча жамоалари ютқазишди. Натижада, бу мамлакатнинг 2та жамоаси 1/8 финалга чиқа олмаслиги аниқ бўлди. Яна бир жамоа — “Ас-Садд” эса 5 очко билан ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Улар сўнгги турда БААнинг “Ал-Аҳли” клубини қабул қилишади ҳамда фақат ғалабагина доҳаликларни плей-оффга олиб чиқади. Қатарнинг яна бир жамоаси “Ал-Жаиш” эса “Бунёдкор” билан баҳслашишидан хабарингиз бор. Ушбу ўйиндаги ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба “қалдирғочлар”ни кейинги босқичга олиб чиқади. Волков шогирдлари ўз мақсадларига эришишса ва “Ас-Садд” ҳам плей-оффга чиқа олмаса, унда Қатар ОФККЖда 5-ўринда қолади ва келаси мавсумда 1+2 кўринишидаги йўлланма билан чекланади. Натижада Ўзбекистон 2015 йилда 2+2 йўлланмага эга бўлишини ишонч билан айта оламиз. Демак, “Бунёдкор”нинг сўнгги турдаги ғалабаси Ўзбекистон ҳисобига нақ 6 баллни қўшиб қўяди.

Эрон-Саудия пойгаси
Эрон терма жамоаси ФИФАнинг янги рейтингида ўз балларини кўпайтириб олганидан кейин ОФККЖда Саудия Арабистонига анча яқинлашиб олганди. Бироқ Саудиянинг икки жамоаси кейинги босқичига чиқиши оқибатида орадаги тавофут яна ошди. Эронннинг бир жамоаси плей-оффга чиққанини айтиб ўтдик. Шунингдек, форсларнинг икки клуби бундай имкониятдан бутунлай маҳрум бўлиб улгурди. Сўнгги турда “Ал-Ҳилол” – “Сепоҳон” тўқнашуви бўлиб ўтади ва дуранг ҳам эронликларни 1/8 финалга олиб чиқади.

ОФК коэффициентлар жадвалининг эътиборга молик томонлари шундан иборат. Келаси ҳафтада гуруҳдан босқичидан кейинги якуний ҳолат билан танишамиз.

ОФК КОЭФФИЦИЕНТЛАР ЖАДВАЛИ (2014 йил 17 апрель ҳолатига)
ҒАРБ МИНТАҚАСИ


Мамлакат

КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ

ТЕРМА ЖАМОАЛАР
РЕЙТИНГИ

ЖАМИ
БАЛЛ

КВОТАЛАР

2011-2013

2014

Жами

Рейтинг
балли

ФИФА
рейтинги

МТЖ
учун
балл

ОЧЛ

ОФК
кубоги

1

С.Арабистони

59,417

8,75

68,167

69,915

455

19,091

89,006

3

1

 

 

2

Эрон

47,583

7,5

55,083

56,495

715

30

86,495

3

1

   

3

Ўзбекистон

29

5

34

34,872

577

24,210

59,082

2

2

   

4

БАА

21,75

11

32,75

33,590

499

20,937

54,527

2

2

   

5

Қатар

32,083

5

37,083

38,034

336

14,098

52,132

1

2

   

6

Иордания

19,833

2,667

22,5

23,077

510

21,399

44,476

1

1

   

7

Кувайт

25,111

3,5

28,611

29,345

283

11,874

41,219

-

1

1

 

8

Ироқ

21,611

3

24,611

25,242

324

13,594

38,836

-

1

1

 

9

Уммон

8,666

1,667

10,333

10,598

418

17,538

28,136

-

1

-

1

10

Сурия

15,612

0,667

16,279

16,696

190

7,972

24,668

-

1

-

1

11

Ливан

8,5

3,167

11,667

11,966

283

11,874

23,840

-

1

-

1

12

Баҳрайн

4,333

3

7,333

7,521

289

12,126

19,647

-

1

-

1

ШАРҚ МИНТАҚАСИ


Мамлакат

КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ

ТЕРМА ЖАМОАЛАР
РЕЙТИНГИ

ЖАМИ
БАЛЛ

КВОТАЛАР

2011-2013

2014

Жами

Рейтинг
балли

ФИФА
рейтинги

МТЖ
учун
балл

ОЧЛ

ОФК
кубоги

1.

Ж.Корея

59,25

6,75

66

70

551

23,119

93,119

3

1

   

2.

Япония

39,5

5

44,5

48,482

613

25,720

74,203

3

1

   

3.

Хитой

33,333

5,25

38,583

42,036

333

13,972

56,008

2

2

   

4.

Австралия

17,167

4,333

21,5

23,424

545

22,867

46,291

2

2

   

5.

Таиланд

25

2

27

29,416

156

6,545

35,961

1

2

   

6.

Вьетнам

9,999

3,5

13,499

14,707

242

10,154

25,587

1

1

   

7.

Индонезия

13,833

2,833

16,666

18,158

135

5,664

24,004

-

1

1

 

8.

Малайзия

10,5

1,333

11,833

12,892

153

6,420

19,494

-

1

1

 

9.

Гонконг

10

2,167

12,167

13,256

111

4,657

18,640

-

1

-

1

10.

Ҳиндистон

8,501

1,333

9,834

10,714

144

6,042

17,483

-

1

-

1

11.

Сингапур

7,5

1,667

9,167

9,987

144

6,042

16,574

-

1

-

1

12.

Мальдив

6,167

0,667

6,834

7,446

124

5,203

12,648

-

1

-

1

Киритилган сана: 17.04.2014 09:39. Ўкилди: 5267 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.