Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Олимхўжа Бўронов

Мундиал яқин!

Бурилиш нуқтаси

Баҳо:
+0; -0

Ўзбекистон ва БАА миллий терма жамоалари Осиё кубоги-2015 йшлланмасини ҳал қилиб бўлишган бўлса-да, бугунги бўладиган ўйин ФИФА рейтинги нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга экани кўп гапирилмоқда. Бу нима дегани? ФИФА сайтида берилган очколарни ҳисоблаш имкониятидан фойдаланиб, вазиятни таҳлил қилиб кўрамиз. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон 569 очко билан 58-ўринни эгаллаб турган бўлса, БАА биздан кейин ўринда қайд этилган — 565 очко (59-ўрин).

1-вариант. Ўзбекистон - БАА. Ўзбекистон ғалаба қозонади.
Терма жамоамизнинг очколари сони кескин ошади — 621 очкога эга бўламиз (яқин йиллар ичида очколаримиз 600дан ошмаганди). Бу эса бизга жадвалда кучли 50таликка кириш ва Осиёда камида 3-ўринга кўтарилиб олиш имконини беради. Япония ўз майдонида Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинини ўтказади. Япония ғалаба қозонса, биздан 1 очкога олдинда бўлади. Японлар рақибни енга олишмаса, биз Осиёнинг иккинчи жамоасига айланамиз.

БАА эса бугун мағлубиятга учраса, катта очко йўқотади — 512 очко. Натижада Ўзбекистон ва БАА очколари ўртасидаги фарқ 100 очкодан ошиб кетади. БАА терма жамоаси ФИФА рейтингида ўзининг энг юқори ўринларидан бирини эгаллаб турибди. Шу боис, бугунги ўйиндаги ғалаба эвазига терма жамоамиз ҳисобига катта балл қўшилади.

2-вариант. Ўзбекистон - БАА. Дуранг.
Бундан ҳолатда жадвалда катта ўзгариш бўлмайди. Ўзбекистон 4 очко йўқотиб, очколари сони 565ни ташкил қилса, БАА ҳисобидан 15 очко айрилади ва уларда 550 очко бўлади. Биз Осиё жамоалари орасида камида 4-ўринда қоламиз. Агар Австралия Эквадор билан бўладиган ўртоқлик ўйинида ғалаба қозона олмаса, "соккеруз" Ўзбекистондан кейинги ўринга тушиб кетади.

3-вариант. Ўзбекистон - БАА. БАА ғалаба қозонади.
Бундай ҳолатда жиддий йўқотишга учраймиз ва очколаримиз 538очкога тушиб қолади. БАА эса ўз очколарини 627тага етказиб, Осиёнинг иккинчи жамоасига айланади. Биз эса қитъада камида 5-ўринга тушиб қоламиз. Бундан ташқари БААдан 90 баллга ортда қолиб кетамиз.

Бундан кейин расмий ўйинларимиз йўқлигини инобатга олсак, 1 йил давомида ФИФА рейтингида юқорига кўтарилишимиз қийин кечади. Ҳозирда барча мусобақаларга қуръа ташлаш пайтида ФИФА рейтингига қаралаётганини инобатга олсак, бугун ғалаба қозониб, кейинги барча мусобақалар қуръасида 1-саватчадан ўрин олишни ўзимиз учун кафолатлашимиз мумкин. Бу энг аввало 26 март куни ташланадиган Осиё кубоги-2015 қуръасига тегишли. Осиё кубогида яхши иштирок этишимиз қуръага ҳам боғлиқ. Австралия-2015 яхши қатнашсак, ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 (умумлаштирилган) қуръаси пайтида қулай позицияларни эгаллаймиз. Барчаси бир-бирига занжирдек боғлиқ.

БАА терма жамоаси бугунги ўйинда бекорга ғалабани кўзламаяпти. Улар ғалаба қозонишса, ФИФА рейтингида кескин кўтарилишлари мумкинлигини яхши билишади. Ахир яхши биламизку, "футболда майда-чуйда бўлмайди". Барча нарсага жиддий эътибор қаратиш лозим. Яқин келажагимиз учун бугундан пойдевор қўйиб боришимиз керак.

Тўғри, Япония, Австралия, Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари ЖЧ-2014да иштирок этишади. Улар ҳар бир ўйинда ижобий натижага эришиб, ўзлари учун катта-катта очколарни жамғаришлари мумкин. Уларда мана шундай имконият борлигини инобатга олиб, биз ўзимиз учун ушбу йилдаги энг кўп очко олиш имкониятини қўлдан чиқармаслигимиз керак.

ФИФА рейтинги нуқтаи назаридан бугун бўладиган Ўзбекистон - БАА ўйинига "бурилиш нуқтаси" дея таъриф берсак бўлади. Кейинги бир неча йилдаги мусобақаларда иштирокимиз бугунги ўйин билан боғлиқ. Келажак учун бугун курашиш керак!

P.S. Осиё кубоги-2011да кучли учликка кирган жамоалар — Япония, Австралия ва Жанубий Корея ОК-2015 саралашида иштирок этмай, ФИФА рейтингида каттагина очколардан маҳрум бўлишди. Ҳар ҳолда расмий ўйинларда жамғариладиган очколарни ўртоқлик ўйинлари орқали топиб бўлмайди.

Киритилган сана: 05.03.2014 09:44. Ўкилди: 5830 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.