Терма жамоамиз учун бир йиллик режа
Баҳо: |
+0; -0
|
Сўнгги 2-3 йилда Ўзбекистон миллий жамоасининг ўртоқлик ўйинлари нисбатан кўпайиб қолди. Ҳар ҳолда, мамлакатимиз бош жамоаси ФИФА томонидан белгиланган 12-13та алоҳида сананинг камида 9-10тасида расмий ёки ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Бу ёқимли ҳолат, албатта. Бугун шу мавзуга чуқурроқ ёндашиб, терма жамоамизнинг йиллик режасига назар ташлашга қарор қилдик.
2015 йил энди бошланган бўлса-да, терма жамоамиз март ойига белгиланган навбатдаги 2та ФИФА куни учун ўртоқлик ўйинларини нақд қилиб қўйди. Бунда таклиф кимдан чиққанининг аҳамияти йўқ. Муҳими, бош жамоамиз 27 ва 31 март саналари Жанубий Корея ва Япония миллий термаларига қарши 2та муҳим учрашув ўтказади. Ушбу баҳслар июнь ойида бошланадиган ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019нинг қўшма саралаш босқичи илк ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўташига шубҳа йўқ. Ҳар ҳолда, Ўзбекистон термаси учун янги цикл, яъни 4 йиллик давр бошланмоқда. Демак, таркиб ҳам нисбатан янгиланиши, бошқатдан шакллантирилиши бор гап.
Ўзбекистон футбол федерацияси Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов яқинда 2та нарсани таъкидлаб ўтди:
1) Терма жамоамиз 2015 йили Тошкентда 4та расмий ўйин ўтказади;
2) 2015 йилдаги қолган ФИФА кунлари учун саралаш босқичига қуръа ташланганидан кейин спарринг-рақиб танланади.
Асқар Толибжонов ушбу фикрларини таъкидлаб туриб, хатога йўл қўйганини таъкидлашимиз лозим. Зеро, жамоамиз жорий йили Тошкентда 4та эмас, 2та расмий ўйинда майдонга тушади, холос. Наҳотки, ТЖМ раҳбари саралаш босқичининг тақвим лойиҳасидан бехабар бўлса? Ўзбекистон термаси қуръа жараёнида биринчи саватчадан жой олади. Ушбу саватчада жами 8та жамоа бўлади. Тўғри, ФИФАнинг навбатдаги рейтинги 12 февраль куни эълон қилинади, аммо www.football-rankings.info сайти жадвалнинг тахминий вариантини эълон қилиб улгурди. Унда жамоамиз ОФК бўйича 6-ўринни эгаллаган. Умуман, термамиз катта эҳтимол билан март ва апрель ойидаги рейтингларда ҳам кучли саккизликдан тушиб кетмайди. Демак, 17 апрель куни ташланадиган қуръада биринчи саватчадан жой олиши аниқроқ. Тақвимга кўра, 1-саватчадан ўрин олган жамоалар эса 3 сентябрь ва 12 ноябрь кунлари ўз майдонларида рақибларни қабул қилишади. Бу — биринчиси.
Иккинчидан, ФИФАнинг қолган кунларига рақиб танлаш учун 17 апрелдаги қуръа жараёнини кутиш шарт эмас. Негалигини қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Келинг, аввало ЖЧ-2018 ва ОК-2019 қўшма саралашининг дастлабки гуруҳ босқичи тақвими лойиҳасига назар ташлайлик.
1-тур. 11 июнь. «3» — «2»; «5» — «4» («1» дам олади)
2-тур. 16 июнь. «4» — «1»; «5» — «3» («2» дам олади)
3-тур. 3 сентябрь. «1» — «5»; «2» — «4» («3» дам олади)
4-тур. 8 сентябрь. «2» — «5»; «3» — «1» («4» дам олади)
5-тур. 8 октябрь. «4» — «3»; «2» — «1» («5» дам олади)
6-тур. 13 октябрь. «2» — «3»; «4» — «5» («1» дам олади)
7-тур. 12 ноябрь. «1» — «4»; «3» — «5» («2» дам олади)
8-тур. 17 ноябрь. «5» — «1»; «4» — «2» («3» дам олади)
9-тур. 2016 йил 24 март. «5» — «2»; «1» — «3» («4» дам олади)
10-тур. 2016 йил 29 март «3» — «4»; «1» — «2» («5» дам олади)
Бу ерда «1», «2», «3», «4», «5» — тегишли саватчадаги жамоалар. Энди www.football-rankings.info келтирган ФИФАнинг янги рейтинги асосида Осиё жамоаларини саватчаларга ажратиб чиқамиз.
1-саватча (1-8-ўринлар): Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия, БАА,Ўзбекистон, Хитой, Уммон;
2-саватча (9-16-ўринлар): Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Ливан, Фаластин, Қувайт;
3-саватча (17-24-ўринлар): Филиппин, Вьетнам, Мальдив ороллари, Тожикистон, Мьянма, Афғонистон, Таиланд, Туркманистон;
4-саватча (25-32-ўринлар): Сурия, Қирғизистон, КХДР, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Гонконг, Лаос;
5-саватча: Гуам, Бангладеш ва 1-босқичдан ўтадиган 6та жамоа.
Ўйлаймизки, кўп нарса ойдинлашди. Шунга қарамай, бир бошдан кўриб чиқамиз.
Июнь. Бу ойда 8-16-саналар ФИФА кунлари сифатида ажратилган. Саралаш ўйинларининг дастлабки 2та тур ўйинлари эса 11 ва 16 июнь кунларига белгиланган. Терма жамоамиз 1-саватча вакили сифатида дастлабки турда дам олади. Кейинги турда эса жамоамиз 4-саватча жамоаси меҳмони бўлади. Бу — мазкур саватчанинг энг кучли жамоаси Сурия, бизга сўнгги пайтлар кўп рўбарў келаётган Гонконг, қўшнимиз Қирғизистон ёки бошқа терма бўлиши мумкин. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ушбу ўйиндан олдин Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказганимиз маъқул. Имкони топилса — 2та! Боиси, юқорида айтилганидек, ФИФА кунлари 8 июндан бошланади, расмий ўйинимиз эса 16-санада. Айтайлик, 8 ва 12 июнь кунлари Тошкентда 2та ўйин ўтказиб, сўнгра сафардаги учрашувга учиб кетишимизга ҳеч нарса халақит бермайди.
Шу жойда Терма жамоалар марказига битта «олтин» қоидани эслатиб ўтамиз. Ушбу тақвимнинг шундай қулай томони борки, биз дам олган турда 1-саватчанинг қолган жамоалари ҳам бўш бўлишади. Демак, ўша кунлар учун Осиёнинг кучли жамоаларига ўртоқлик учрашуви хусусида бемалол таклиф юбориш мумкин! Ҳа, Жанубий Корея ва Япония термалари билан март ойида ўйнаймиз. Лекин 1-саватчада Эрон, Авс-тралия, БАА, Хитой ва Уммон каби жамоалар ҳам бор-ку. Янада аниқроқ режа тузиладиган бўлса, 16 июнь куни Қирғизистонга келадиган жамоа (агарда қуръага кўра, қўшнимиз бизнинг гуруҳга тушмаса)ни 11-12 июнь кунлари Тошкентга таклиф қилсак, у буни бажонидил қабул қилса керак. 7-8 июнь кунларига эса Европадан бирор жамоани юртимизга чақириш мумкин.
Сентябрь. Бу ойдаги ФИФА кунларида 2та расмий ўйин ўтказамиз. 3 сентябрь куни 5-саватча жамоаси билан уйда, 8 сентябрда эса 3-саватча вакили билан сафарда куч синашамиз. Дастлаб энг кучсиз жамоани уйда қабул қилишимизни инобатга олсак, бу ўйин 8 сентябрга белгиланган сафар учрашуви учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Октябрь. Кузнинг иккинчи ойига белгиланган ФИФА кунларида битта расмий ўйин ўтказамиз, аммо шу биргина баҳс катта аҳамият касб этади. Айниқроқ айтсак, 8 октябрь куни 2-саватча жамоаси майдонига сафар уюштирсак, 13 октябрь кунги ФИФА санасида дам оламиз. Гуруҳда 1-ўринни олишимиз шартлигини инобатга олсак, шу ўйинга жиддий ёндашиш катта аҳамиятга эга. Бунда 2-саватчанинг барча жамоалари араблар (Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Ливан, Фаластин, Қувайт) эканини эътибордан қочирмаслик зарур. Хуллас, ушбу ўйиндан олдин (ФИФА куни бўлмасада) сафарда битта ўртоқлик учрашуви ташкиллаш мақсадга мувофиқ. ПФЛ ва ТЖМ мутасаддилари 2015 йилги тақвимни тузиш жараёнида мана шу ҳолатга жиддий эътибор қаратишлари лозим. 13 октябрь куни учун эса ўша «олтин» қоида: 1-саватча вакили (иложи бўлса, араб жамоаси, масалан — БАА) билан ўйин ўтказиб қайтиш имкони бор.
Ноябрь. Бу ойдаги расмий ўйинлар нисбатан кучсизроқ рақибларга қарши кечади. 12 ноябрь куни 4-саватча жамоасини қабул қилиб, 17 санада 5-саватча вакили меҳмони бўламиз. Умид қиламиз, бу ўйинларда терма жамоамиз 6 очко олишда айтарли муаммога дуч келмайди.
2016 йил. Келаси йил март ойида 2та ҳал қилувчи ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз. 24 ва 29 март кунлари тегишлича 3 ва 2-саватча жамоаларини ўз майдонимизда қабул қиламиз. 2016 йилги ОЧЛ тақвими ҳозирча тасдиқланмаганлиги боис, терма жамоамизга келаси мавсумдаги ўртоқлик ўйинлари бўйича таклиф бериш мураккаброқ иш. Лекин сўнгги 2та ўйинни ўз уйимизда ўтказишимиз бизга анча қулайлик яратади.
Якунда алоҳида таъкидлаш жоиз, шу йилнинг март ойида Жанубий Корея ва Япония термаларига қарши ўйинларда имкон қадар ютқазмаслигимиз керак. Акс ҳолда, ФИФА рейтингида пастлаб, қуръа олдидан 2-саватчага тушиб кетишимиз ҳам ҳеч гап эмас.
Ҳозирча мана шулар. Ҳаммаси терма жамоанинг бир йиллик режасини тузишда билиш ва аҳамият қаратиш шарт бўлган оддий қоидалар. Барчаси тўғри режалаштирилса, термамиз учун зарур шароитлар яратилса, ФИФА кунларидан унумли фойдалансак, гуруҳда 1-ўринни олиб, ҳал қилувчи босқичга осонликча чиқишимиз мумкин. Ҳозирда сўнгги босқич режасини тузиш эса бироз қи-йинроқ, сабаби, унда «дам олиш» кунлари бўлмайди. Умуман, ортиқча бўш куннинг ўзи йўқ. Хуллас, муҳим баҳсларда ўртоқлик ўйинларисиз иштирок этишимизга тўғри келади. Бу ҳақда эса вақти келганида алоҳида тўхталамиз.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 05:04. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 05:04. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 05:01. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 05:01. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
UZRESPECT |
Сана: 28.02.2015 07:55. UZRESPECTга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KARIMZHONS |
Сана: 16.02.2015 06:19. KARIMZHONSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KARIMZHONS |
Сана: 16.02.2015 05:46. KARIMZHONSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- ОФК коэффициентлар жадвалидаги вазият ҳақида
- Икром Алибоев: «Олимпиадада албатта иштирок этаман!»
- ОЧЛ квотаси: вазиятни ўнглаш учун яна бир йил
- Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетади!
- Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетиш хавфи остида қолди
- Ўртоқлик ўйинидан ким фойда олди: Япония ёки Ўзбекистон?
- «Локомотив» ва Абрамов: Сўнгги имконият муддати — бир ой!
- Коэффициентлар жадвали: ОЧЛ ва ОФК кубоги 3-турдан сўнг
- Коэффициентлар жадвали: ОЧЛда ғалаба йўқ, натижа паст
- Жаноби гол ҳақиқати
- Коэффициентлар жадвали: Ғарбда энг юқори балл — Ўзбекистонда!
- «Гранада» - «Барселона» - 1:3. Мессининг голида офсайд бормиди?
- Терма жамоамиз учун бир йиллик режа
- Осиё кубогини икки қадам кеч бошладик!
- ОФК коэффициентлар жадвали: ОЧЛда «2+2»та ўрин олдик
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА Ўзбекистонга яқинлашди
- ОФК коэффициентлар жадвали: ФИФАнинг июль ойи рейтингидан сўнг
- ОФК коэффициентлар жадвали: Жиддий ўзгаришлар бўлмади
- ОФК коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон таъқибчиларидан 10 очкога ўтиб кетди!
- ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар хатар остида
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА билан фарқ ошди
- ОФК коэффициентлар жадвали: 4-турда БАА ва Қатар паст балл олишди
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА яна Қатардан ўтиб кетди
- ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар ва БАА Ўзбекистонга яна яқинлашишди
- Бурилиш нуқтаси
- Фазони қучган қайсар қиз
- Бразилияга бориш учун Уммонни «кечиб» ўтиш лозим
- Ғалвирга илинган хас-чўплар. 3-қисм
- Ғалвирга илинган хас-чўплар. 2-қисм
- Мираброр Усмонов: У ким? Энди нима бўлади?
- Ғалвирга илинган хас-чўплар
- Ўзимиздан енгилдик
- Мутлақ тенглик ҳолати ҳақида
- Тарозу палласи тенг...ми?!
- Жанубий Корея кимдан қўрқмоқда: Ўзбекистонданми ёки Эрондан?
- ЖЧ саралашнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланмайди!
- Муддатидан аввал ЖЧга чиқишимиз мумкин
- Непалга аччиқ қилиб...
- Ўйин ўтказмасдан туриб, ФИФА рейтингида кўтарилиш мумкинми?
- Баҳоргача чидолмадим!
- «Яширин сетбол»
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги