Ўйин ўтказмасдан туриб, ФИФА рейтингида кўтарилиш мумкинми?
| Баҳо: |
+1; -0
|
Кеча, 17 январь куни� ФИФА терма жамоаларнинг 2013 йилдаги илк рейтингини эълон қилди. Терма жамоамиз декабрь ойида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган бўлса-да, янги рейтингдаги очколари сони 42тага ошди ва жадвалда 11 поғона кўтарилишга муваффақ бўлди. Мухлисларда савол туғилди: ниманинг ҳисобига кўтарилдик?
Бир пайтлар ФИФА рейтингининг ҳисобланиш тартиби ҳақида мақола ёзгандим. Ана шу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламан. Умид қиламан, якунда юқорида саволга жавоб топасиз.
ФИФА рейтингни ҳисоблашнинг янги услубини жорий қилган. Рейтинг очкоси терма жамоанинг сўнгги 4 йил ичидаги ўйинлари асосида ҳисобланади. Очколарни ҳисоблашда қуйидагилар инобатга олинади:
- Ўйинда қайд этилган натижа (Н);
- Ўйиннинг муҳимлик даражаси (М) - ўртоқлик ўйини ёки расмий ўйин;
- Рақибнинг қанчалиги эканлиги - рейтингдаги ўрни ва қайси конфедерация вакили (Р ва К).
Демак, битта ўйин учун рейтинг бали қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
P = Н х М х Р х К.
Ўз навбатида ҳар бир кўрсаткичга аҳамият бериб чиқамиз.
Н: Натижа учун балл
Ғалаба учун 3 очко, дуранг учун 1 очко ва мағлубият учун 0 очко. Агар ғолиб пенальтилар сериясида аниқланса, ғолибга 2 очко, мағлубга 1 очко.
М: Муҳимлик коэффициенти
- Ўртоқлик ўйинлари (шунингдек, кичик мусобақалар): М=1,0
- ЖЧ ва қитъа чемпионатлари учун саралаш баҳслари: М=2,5
- Қитъа чемпионатлари финал босқичи ва ФИФА конфедерациялар кубоги: М=3,0
- ЖЧ финал босқичи: М=4,0
Р: Рақибнинг кучи
ФИФА рейтингининг энг юқори қисмида жойлашган жамоага 200 баллга баҳоланади ва аста-секин уларнинг кучи камайиб боради – 199, 198, 197... Ўзбекистон 2012 йилнинг декабрь ойида 67-ўринни эгаллаб турганди. Демак, жамоамизнинг кучи 134ни ташкил этади. 150-ўриндан пастда жойлашган жамоалар барчасининг кучи бир хил — 50га тенг ҳисобланади.
К: Конфедерациялар коэффициенти
ФИФА томонидан қуйидаги коэффициентар белгиланган:
Европа/Жанубий Америка – 1,0, Шимолий ва Марказий Америка – 0,88, Осиё/Африка – 0,86, Океания – 0,85.
Агар икки хил конфедерация вакили ўзаро ўйнайдиган бўлса, у ҳолда коэффициентларнинг ўртачаси инобатга олинади.
Келинг, энди терма жамоамизнинг энг сўнгги ўтказган ўйини — Эронга қарши учрашувига рейтинг баллини ҳисоблаб кўрайлик.
Эрон – Ўзбекистон 0:1.
Юқоридаги формула кўрсаткичлари қуйидагича бўлади:
Н: ғалаба Н=3
М: ЖЧ саралаш ўйини М=2,5
Р: Эроннинг кучи Р=157 (ноябрь ойида)
К: Конфедерация: ОФК. К=0,86
P = 3 х 2,5 х 157 х 0,86 = 1012,65
Демак, терма жамоамиз битта шу ўйин учун 1012.65 балл олди. Аммо бу балл дарҳол рейтингга қўшилади дегани эмас. ФИФА терма жамоамизнинг сўнгги 12 ой давомидаги ўйинлари учун шундай балларни ҳисоблаб чиқади (мағубиятлар учун рейтинг очкоси 0 га тенг бўлади) ва уни ўйинлар сонига бўлиб, ҳисобимизга қўшиб қўяди. Шунда ҳам битта терма жамоа 12 ой давомида камида 5та ўйин ўтказса, ўзи тўплаган баллга тўлиқ эгалик қилади. Агар жамоа 4та ўйин ўтказган бўлса, унинг баллари 0,8га кўпайтирилади, яъни очколари 20 фоизга камайтирилади. 3та ўйин – 0,6, 2та ўйин – 0,4, 1та ўйин ўтказса, 0,2 коэффициентга кўпайтирилади.
Шунингдек, терма жамоаларнинг сўнгги пайтлардаги эришаётган натижалари қадрини ошириш мақсадида ФИФА қуйидаги қоидани ҳам инобатга олган:
Сўнгги 12 ойдаги натижалар – 100% ҳисобга олинади;
2 йил аввалги ўйинлар – 50%;
3 йил аввалги ўйинлар – 30%;
4 йил аввалги ўйинлар – 20%;
4 йилдан эски ўйинлар ҳисобдан чиқариб ташланади.
Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистон терма жамоасининг натижалари 2011 йилдан бошлаб кескин яхшилана бошлади. Терма жамоамиз Осиё кубоги-2011да ярим финалгача етиб борди, ЖЧ-2014нинг учинчи ва тўртинчи босқичларида муваффақиятли иштирок этяпмиз. Терма жамоа декабрь ойида ҳеч қандай ўйин ўтказмаса ҳам, январь ойидаги рейтингда бирданига 11 поғона кўтарилиб қолганининг сири мана шу ерга яширилган. 2009 йил ва ундан аввалги йилдаги натижалар ФИФА рейтинги базасидан бутунлай чиқариб юборилган бўлса, 2010 йилги натижаларнинг (унчалик муваффақиятли бўлмаган) қадри камайган (уларнинг 20 фоизи инобатга олинади). Натижада 2011, 2012 йилда қайд этилган натижалар ҳозирги рейтинг ўрнимизда аниқлашда муҳим аҳамият касб этган. Хуллас, салбий натижалар терма жамоамизнинг базасидан чиқиб кетганидан кейин, ўртача очколар қиймати ошган. Шунинг учун терма жамоамиз ҳисобидаги очколар 42тага ошиб қолди ва биз 11 поғона юқорига кўтарилиб кетдик.
Содда қилиб айтганда, маълум рейтинг очколарини йиғиб олгандан кейин, ўйин ўтказсагу, унда ютқазсак, ўртача баллимиз яна камаяди. Боиси, ўйинлар сони биттага ошади ва ўйинлар сони йиққан очколарга бўлинганида, ўртача балл аввалгисига қараганда камроқ бўлиши табиий ҳол. Агар ўртача ўйинлар сони камайса-чи? Боз устига, ўша ўйинларда терма жамоамиз рейтинг учун бирорта ҳам балл қўлга кирита олмаган бўлса-чи? У ҳолда ўртача балимиз ўз-ўзидан кўпаяди. Ўз ҳар сафар йил бошида шунақа “сакрашлар” ёки “шўнғишлар”лар бўлиб туради. Ана шунақа ўтиш пайтида қайсидир жамоа кескин юқорига кўтарилган бўлса, унинг сўнгги йиллардаги натижаси яхши ва агар қайсидир жамоа пастга шўнғиган бўлса, унинг охирги натижалари салбий бўлади. ФИФА рейтинги бизга ана шундай хулоса чиқариш имконини беради.
ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоасининг йиллар бўйича очколари қуйидагича кўринишга келган:
|
2010 |
203.7 |
20% |
40.74 |
|
2011 |
219.97 |
30% |
65.99 |
|
2012 |
252.59 |
50% |
126.3 |
|
2013 |
322.32 |
100% |
322.32 |
Жами: 555 балл
Бундан кўриниб турибдики, йилдан-йилга натижаларимиз яхшиланиб бормоқда.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- ОФК коэффициентлар жадвалидаги вазият ҳақида
- Икром Алибоев: «Олимпиадада албатта иштирок этаман!»
- ОЧЛ квотаси: вазиятни ўнглаш учун яна бир йил
- Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетади!
- Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетиш хавфи остида қолди
- Ўртоқлик ўйинидан ким фойда олди: Япония ёки Ўзбекистон?
- «Локомотив» ва Абрамов: Сўнгги имконият муддати — бир ой!
- Коэффициентлар жадвали: ОЧЛ ва ОФК кубоги 3-турдан сўнг
- Коэффициентлар жадвали: ОЧЛда ғалаба йўқ, натижа паст
- Жаноби гол ҳақиқати
- Коэффициентлар жадвали: Ғарбда энг юқори балл — Ўзбекистонда!
- «Гранада» - «Барселона» - 1:3. Мессининг голида офсайд бормиди?
- Терма жамоамиз учун бир йиллик режа
- Осиё кубогини икки қадам кеч бошладик!
- ОФК коэффициентлар жадвали: ОЧЛда «2+2»та ўрин олдик
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА Ўзбекистонга яқинлашди
- ОФК коэффициентлар жадвали: ФИФАнинг июль ойи рейтингидан сўнг
- ОФК коэффициентлар жадвали: Жиддий ўзгаришлар бўлмади
- ОФК коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон таъқибчиларидан 10 очкога ўтиб кетди!
- ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар хатар остида
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА билан фарқ ошди
- ОФК коэффициентлар жадвали: 4-турда БАА ва Қатар паст балл олишди
- ОФК коэффициентлар жадвали: БАА яна Қатардан ўтиб кетди
- ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар ва БАА Ўзбекистонга яна яқинлашишди
- Бурилиш нуқтаси
- Фазони қучган қайсар қиз
- Бразилияга бориш учун Уммонни «кечиб» ўтиш лозим
- Ғалвирга илинган хас-чўплар. 3-қисм
- Ғалвирга илинган хас-чўплар. 2-қисм
- Мираброр Усмонов: У ким? Энди нима бўлади?
- Ғалвирга илинган хас-чўплар
- Ўзимиздан енгилдик
- Мутлақ тенглик ҳолати ҳақида
- Тарозу палласи тенг...ми?!
- Жанубий Корея кимдан қўрқмоқда: Ўзбекистонданми ёки Эрондан?
- ЖЧ саралашнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланмайди!
- Муддатидан аввал ЖЧга чиқишимиз мумкин
- Непалга аччиқ қилиб...
- Ўйин ўтказмасдан туриб, ФИФА рейтингида кўтарилиш мумкинми?
- Баҳоргача чидолмадим!
- «Яширин сетбол»
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












