Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Олимхўжа Бўронов

Мундиал яқин!

«Гранада» - «Барселона» - 1:3. Мессининг голида офсайд бормиди?

Баҳо:
+0; -0

Кеча бўлиб ўтган Испания чемпионати доирасида "Гранада" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйинда (1:3) ҳакамлик нуқтаи назаридан мураккаб вазият юзага келди. Месси томонидан рақиб дарвозасига урилган каталонияликларнинг учинчи голини таҳлил қилиб чиқамиз.

Комбинация: Иван Ракитич тўпни олдинга етказди, Луис Суарес ҳимоячилардан қочиб кетиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва посбонни алдаб ўтиб, тўпни Мессига узатди. Лионель бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Дарҳол айтиш керак, Ракитич узатма бераётганида Суарес офсайдда эди. Ўзи бу ўйинда лайнсменлар кўп хатога йўл қўйишди. Офсайд йўқ жойда байроқ кўтаришди, ўйиндан ташқари ҳолат бор жойда офсайдни қайд этишмади. Биз эътибор қаратмочи бўлган вазият бу эмас, кейинги вазиятни кўриб чиқамиз.

Суарес голкиперни алдаб ўтганидан кейин дарвоза олдида бир ҳимоячи қолди. Луис ўзи дарвозага зарба бермасдан, чапроқда турган Мессига пас берди. Мана шу пайтда офсайд бормиди?

Офсайдни қайд этишнинг икки хил йўли бор.

Биринчи қоида. Ҳужум пайтида дарвозага яқин жойда рақиб футболчиси бўлмаса ёки фақат бир футболчи бўлса, офсайд тўпга нисбатан олинади. Яъни тўпни қабул қиладиган футболчи узатма берилаётганида тўпдан орқада ёки бир чизиқда бўлиши керак. Биз кўриб чиқаётган вазиятда Суарес ва Месси деярли бир чизиқда эди ва уругвайлик футболчи тўпни ўнг оёқда узатмади, аввал чап оёққа олиб, кейин Мессига пас берди. Бу пайтда Лео офсайдда эди. Аммо бу пайтда дарвозабон ортга қайтди ва Суарес билан бир чизиққа қайтишга улгурди. Демак, бу вариант ўз-ўзидан йўққа чиқди.

Ютубдаги видеодан олинган сурат.

Иккинчи қоида. Тўпни қабул қиладиган футболчи узатма берилаётган пайтда рақибнинг камида икки футболчисидан (кўп ҳолатларда дарвозабон ва бир ҳимоячи) ортда ёки бир чизиқда бўлиши керак. Демак, энди Мессининг ҳолати тўпга нисбатан эмас, айнан дарвозабонга нисбатан олинади. Юқоридаги суратга аҳамият берилса, аргентинали футболчи посбон билан бир чизиқда турибди. Микроскоп остида қаралса, балки Мессининг оёқлари дарвозабондан олдинроқ турган бўлиши мумкин. Аммо битта нарса аниқ, бу ерда яққол офсайдни кўра олиш жуда мураккаб.

Суарес тўпни ўнг оёқдан чап оёққа олиши, дарвозабоннинг тезликда ортга югуриши ва айнан тўп узатилаётган пайтда қанот ҳаками вазиятни дарҳол мияда суратга олиши ва уни тезда таҳлил қилиб, қарор чиқариши осон иш эмас.

Хулоса. Агар дарвозабон ортга қайтишга улгурмаганида, албатта офсайд бўларди. Аммо у қайтишга улгурди ва офсайдни қайд этиш яққол асос йўқ. Демак, голни бекор қилиш учун ҳам асос йўқ. Голни бекор қилиш керак бўлса, Ракитич узатма бераётганида ўйин тўхтатилиши керак эди.

Олимхўжа Бўронов

Киритилган сана: 01.03.2015 11:54. Ўкилди: 7149 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.