Оқ теракми, кўк терак? (Мактаб ва коллежлар учун саҳна кўриниши)
| Баҳо: |
+2; -0
|
(Саҳнага "Бунёдкор" ва "Пахтакор" формасидаги йигитлар чиқиб келади ва саҳнанинг икки қарама-қарши томонидан жой олишади.)
ПАХТАКОР:Оқ теракми, кўк терак
Биздан сизга ким керак?
БУНЁДКОР:Сервер Жепаров билан
Темур Копадзе керак!
(Орқасига "Жепаров" ва "Копадзе" деб ёзиб олган йигитлар югуриб чиқишиб "Бунёдкор" томоннинг занжирини узолмай улар сафига қўшиладилар.)
БУНЁДКОР:Оқ теракми, кўк терак
Биздан сизга ким керак?
("Пахтакор"чилар бош чайқашиб,"ҳеч ким" деб жавоб қилишади ва яна навбатни ўзларига олишади.)
ПАХТАКОР:Оқ теракми, кўк терак
Биздан сизга ким керак?
БУНЁДКОР:Игнат Нестеров билан
Анвар Солиев керак!
(Яна шу такрорланади: "Нестеров" билан "Солиев" занжирни узолмай "буникчи" бўлиб қолишади."Пахтакор" яна давом этади)
ПАХТАКОР:Оқ теракми, кўк терак
Биздан сизга ким керак?
БУНЁДКОР:Одил Аҳмедов билан
Саша Гейнрих керак!
("Пахтакор"чилар "ээээййй!" деб норози бўлишади ва "бўлди,бошқа ўйнамаймиз" деб саҳнани тарк этишади.Уларнинг ўрнига "Сўғдиёна" кириб келади)
БУНЁДКОР(дағдағали овозда):Оқ теракми, кўк терак
Биздан сизга ким керак?
СЎҒДИЁНА:Бизга... Ривалдо керак...
(Шу жойда "Бунёдкор"чилар қўлларини қўйиб юборишиб, маза қилиб кулиб олишади. "Сўғдиёна" саҳнани тарк этиб, "Металлург" кириб келади)
МЕТАЛЛУРГ:Оқ теракми, кўк терак
Биздан сизга ким керак?
БУНЁДКОР: Лёха Ковалёв билан
Боян Калевич керак!
("Ковалёв" билан "Калевич" жуда хурсанд бўлиб кетишади ва югуриб боришиб "Бунёдкор" занжирини узиш ўрнига... чеккадаги "буникчи"нинг қўлини ушлаб сафга туриб олишади.Сафга қўшилиб ҳам хурсандчиликларини яширолмай ирғишлаб тураверишади. Ҳамма уларга қараб турганини сезишгач, кейин тинчланадилар.)
МЕТАЛЛУРГ:Оқ теракми, кўк терак
Биздан сизга ким керак?
БУНЁДКОР: Ҳикмат Ҳошимов керак!
("Ҳошимов"югуриб бориб "буник"нинг занжирини бехосдан узиб юборади ва ўзи билан Калевич ва Нагаевни қўшиб ортга қайтиб келади."Металлург" саҳнани тарк этади. Сўнг саҳнага "Андижон" чиқиб Жадигеровва Шораҳмедовни"топшириб" қайтишади. Ундан сўнг бир "Насаф" чиқиб келади, уларнинг орасида битта костюм-шим кийган ,галстук таққан киши ҳам бўлади.)
НАСАФ:Оқ теракми, кўк терак
Биздан сизга ким керак?
БУНЁДКОР:Камол Мурзоев керак!
("Мурзоев" ҳам "Бунёдкор"га қўшилади."Насаф" давом этади.)
НАСАФ:Оқ теракми, кўк терак
Биздан сизга ким керак?
БУНЁДКОР:Баҳром Давлатов керак!
("Насаф"чилар бироз ҳангу-манг бўлиб қолишади ва бояги костюм-шимли бироз ўйланиб тургач, елка қисиб икки қўлини ёйганча оҳиста қадамлар билан "Бунёдкор" тарафига ўтади.)
БУНЁДКОР:Оқ теракми, кўк терак...
ДАВЛAТОВ:Стоп! Ўйин тўхтади. "Насаф"дан "Бунёдкор"га, ёки аксинча "Бунёдкор"дан "Насаф"га ким керак уни ўзимиз ҳал қиламиз.Ҳозирча ишга ўтамиз.
ТАМОМ
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Иримлар, белгилар ва дараклар
- МЕНЕЖЕР (Ҳажвия)
- Энг яхши жамоа (Ҳажвия)
- Футбол луғати
- Устоз ва шогирд ҳакамлар суҳбати (Архивдан)
- Эҳ, футбол, футбол (Ҳажвия)
- Мухлиса (Ҳажвия)
- Автогол (Ҳажвия)
- Голмисиз, офсайдмисиз? (Аския)
- Мўъжиза (Ҳажвия)
- Фолчи (Ҳажвия)
- Телепат (Ҳажвия)
- Ҳакамнинг бир куни (Ҳажвия)
- "Кетаман" (Ҳажвия)
- Аския (Спорт пайрови)
- Иримчи жамоа (Ҳажвия)
- Аския (Бедана пайрови)
- Дабдалаев (Ҳажвия)
- Ўйин (Ҳажвия)
- Топишмоқлар
- Бўлмайди
- Мусаҳҳиҳ адашганда
- Латифалар
- Футболчи қасамёди
- Аския 3
- Ким нимага олади? (Қизиқчиларга пародия)
- Футболчининг хотини (Ҳажвия)
- Футбол мақоллари
- Аския (Футбол пайрови)
- Оқ теракми, кўк терак? (Мактаб ва коллежлар учун саҳна кўриниши)
- Аския (Футбол жамолари пайрови)
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












