"Кетаман" (Ҳажвия)
Баҳо: |
+2; -0
|
Ёмон футболчи эмасман, лекин жа унчалик зўр футболчи бўлмасамда, ҳар қалай лигада ўртамиёна ҳисобланган жамоамизнинг ишонгани эдим. Жамоани неча марта голларим билан қутқариб қолганман, аниқ-тиниқ пасларим жамоамизнинг ҳал қилувчи голларига сабаб бўлган. Шунинг учун ҳурматим жуда баланд эди.
Ҳаммаси ўз йўналишида кетаётган эди, бир куни футбол мактабида бирга таҳсил олган дўстим қўнғироқ қилиб қолди:
- Салом, қалайсан? Мени табрикла, "Локомотив"га ўтдим!
- Табриклайман.
- Ойлигим қанча, биласанми?! Мукофотларни-чи?!
- Хўш, қанча?
Дўстим айтди. Менинг тинчим йўқолди. Ўзимнинг топишим билан солиштириб, кайфиятим бузилди. Дўстим ҳам менинг савиямдаги футболчи эди, омади келибди-да... Ё нимасидир "Локо"дагиларга ёққан шекилли.
Шу куни машғулотда иштирок этгим келмай шуғулландим. Кайфиятим бўлмади, буни мураббийимиз сезиб, хавотирланиб сўради:
- Бирон жойинг оғрияптими?
- Йўқ, - дедим, - ўзимни бошқа жамоада синаб кўрмоқчиман.
Буни эшитиб мураббийнинг капалаги учди. Қўнғироқ қилган шекилли, машғулот тугаши билан қаердандир клубимиз президенти етиб келди. Хонасига чақириб, деди:
- Ҳай, ҳай. Унақа қилма, сен кетсанг биз нима қиламиз? Ишонганимиз сен бўлсанг... Майли, ойлигингни ошираман.
Ойлигим ошди, "Локо"даги дўстимникичалик бўлмаса ҳам, аввалгидан сал кўпроқ ола бошладим. Лекин, барибир, ичим чиқмай юрган эдим, "Пахтакор"да ўйнайдиган яна бир дўстим қўнғироқ қилиб қолди:
- Табрикла, ойлигим ошди!
Яна ниятим бузилди. Шу етмай турганди. Йўқ, бу камлик қилди. Қўшимчасига, қанча топишини ўзим билсам ҳам кайфиятимни янада тушириб олиш учун "Бунёдкор"даги дўстимга қилдим:
- Ойига қанча топардинг, ўртоқ?!
У айтди. Ана, шу керакмиди, менга? Ўзимга ўзининг раҳмим келмади-я!
Эртасига машғулотда кайфиятимни кўрган мураббий клуб президентига яна бир нималар деган шекилли, мени чақиришиб дедилар:
- Сен унча мунчасига парво қилмай, машғулотларда астойдил ишлайвер. Ойлигинг яна ошди.
Бу сафар дадилроқ оширишди. Анави учала ўртоқларимникидай бўлмаса ҳам, шукур қилса бўларди.
Бир куни машғулотга шошилиб келаётиб, йўлда бир маст одамга тўқнашдим. Оғзидан ади криб, бади чиқади. Бир-икки тортишдим, копток қилиб тепгим келди, лекин ўзимни босиб йўлимда давом этдим. Ўзимни босдиму, кайфиятимнинг бузилгани қолди. Машғулотга шу кайфиятда тушдим, буни мураббий кўриб клуб президентига етказди. Яна чақиришди.
- Сен хотиржам бўлавер,- дейишди менга, - ойлигингга яна озгина қўшдик.
Зўр-у, дедим ўзимга ўзим. Яна бир куни эрталаб хотиним бутсаларимни ювиб қўймаган экан, жаҳлим чиқди ва мен базада яна тушкун кайфиятда юрдим. Ойлигимга озгина қўшиб қўйишди.
Шундан кейин тез-тез ва сал нарсага кайфиятим бузиладиган бўлиб қолди. Итим касал бўлиб қолганда, клуб ошхонасида гуручнинг ичидан тош чиқиб, тишимни синдираёзганда... ойлигимга қўшавердилар. Пулни қаердан топаяптилар, тўғриси, билмайман. Бориб-бориб топишим анави "гранд"ларда ўйнайдиган ўртоқларимникига яқинлашиб қолди. Мен эса яна ўша олдингидай хушчақчақ одамга айландим. Клуб раҳбарлари ҳам енгил нафас олиб қолишди, рангларига ранг қўшилиб қолди.
Яна бир куни эрталаб машғулотга кетишдан аввал хотиним билан уришиб қолдик. Кечагина тунда яхши эдик... Мен "у" дедим, у "бу" деди, хуллас ҳаммада бўладиган эр-хотин уриши. Қаттиқ уришиб юборибман, буни йўлда англадим. Бироз афсусландим, кайфиятим тушди... Шу кайфият билан базага кириб бораётиб клубимиз президентига дуч келиб қолибман. Кайфиятим ёмонлигини кўриб, у бир сесканиб тушди. Сўнг ёнимга яқинлашиб, кўзларини мўлтиратиб:
- Ука, - деди, - хоҳласанг отиб ташла, хоҳласанг сўйвор, лекин ойлигингни бошқа ошира олмайман!
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 08:59. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 08:59. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:21. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:21. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:20. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:20. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 16:55. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 16:55. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
NEYMAR |
Сана: 17.03.2012 12:10. NEYMARга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
TALABA |
Сана: 10.03.2012 06:56. TALABAга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ELDARADO |
Сана: 09.03.2012 23:58. ELDARADOга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
PLANUS |
Сана: 09.03.2012 08:33. PLANUSга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
PLANUS |
Сана: 09.03.2012 08:32. PLANUSга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
SANCHO |
Сана: 09.03.2012 07:11. SANCHOга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
SANCHO |
Сана: 09.03.2012 07:11. SANCHOга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
MANSUR |
Сана: 09.03.2012 01:02. MANSURга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
UZBEK |
Сана: 08.03.2012 23:39. UZBEKга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
JENTELMEN |
Сана: 08.03.2012 22:25. JENTELMENга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ALMUNIYA |
Сана: 08.03.2012 22:19. ALMUNIYAга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
TOLIKBARSA |
Сана: 08.03.2012 20:51. TOLIKBARSAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TOLIKBARSA |
Сана: 08.03.2012 20:50. TOLIKBARSAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
JAFARJON |
Сана: 08.03.2012 20:33. JAFARJONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
JAFARJON |
Сана: 08.03.2012 20:32. JAFARJONга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
NAVBAXOR |
Сана: 08.03.2012 20:25. NAVBAXORга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BECKHAM |
Сана: 08.03.2012 19:55. BECKHAMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DONIYORUZBEK |
Сана: 08.03.2012 19:48. DONIYORUZBEKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DOSTONBEK |
Сана: 08.03.2012 19:34. DOSTONBEKга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Иримлар, белгилар ва дараклар
- МЕНЕЖЕР (Ҳажвия)
- Энг яхши жамоа (Ҳажвия)
- Футбол луғати
- Устоз ва шогирд ҳакамлар суҳбати (Архивдан)
- Эҳ, футбол, футбол (Ҳажвия)
- Мухлиса (Ҳажвия)
- Автогол (Ҳажвия)
- Голмисиз, офсайдмисиз? (Аския)
- Мўъжиза (Ҳажвия)
- Фолчи (Ҳажвия)
- Телепат (Ҳажвия)
- Ҳакамнинг бир куни (Ҳажвия)
- "Кетаман" (Ҳажвия)
- Аския (Спорт пайрови)
- Иримчи жамоа (Ҳажвия)
- Аския (Бедана пайрови)
- Дабдалаев (Ҳажвия)
- Ўйин (Ҳажвия)
- Топишмоқлар
- Бўлмайди
- Мусаҳҳиҳ адашганда
- Латифалар
- Футболчи қасамёди
- Аския 3
- Ким нимага олади? (Қизиқчиларга пародия)
- Футболчининг хотини (Ҳажвия)
- Футбол мақоллари
- Аския (Футбол пайрови)
- Оқ теракми, кўк терак? (Мактаб ва коллежлар учун саҳна кўриниши)
- Аския (Футбол жамолари пайрови)
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги